Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Лицензиялаш

Туристлик фаолияти билан шуғилланиш учун лицензия олиш ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелдаги “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни оилавий тадбиркорлар учун катта қулайликлар яратди. Масалан, аввал яшаш жойларида тадбиркорлик фаолияти юритиш учун уй-хонадонларини нотурар жой фондига ўтказилар ва коммунал тўловларни юридик шахс учун белгиланган миқдорда тўланар эди. Эндиликда бу талаблар бартараф этилди. Турар жойларда ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти учун коммунал тўловлар жисмоний шахс тўлайдиган миқдорда белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги “Туризм фаолиятини амалга ошириш ва лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 60-сонли қарорига мувофиқ оилавий тадбиркорлар туристик фаолият учун лицензия олишнинг устав фонди миқдори камайтирилиб, энг кам иш ҳақининг ўн баробарига тенглаштирилди.

Аввал амалда бўлган лицензиялаш тартибида лицензия олувчилардан энг кам иш ҳақининг 400 баробарига тенг устав фондини шакллантириш талаб қилинар эди. Устав фондининг кўплиги учун “уй-меҳмонхоналар”, дала-ҳовлиларнинг эгалари ўз фаолиятни ташкил этиш бўйича лицензия олмас эдилар.

Лицензиясиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ҳақли равишда эътирозга сабаб бўлади, лицензиясиз фаолият кўрсатиш (ёки лицензиянинг йўқлиги) қонуний назоратга олинади ва бошқа рақобатдаги лицензия олган тадбиркорлардан фарқли ўлароқ, дам олувчиларни рўйхатдан ўтказишга асос бўлолмайди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида” ги қарорига асосан хорижлик фуқароларнинг меҳмонхонада туришлари вақтинчалик яшаш жойидан рўйхатдан ўтганликка тенглаштирилган.

Юқоридагиларга асосан, уй-жой эгаси лицензия олгач, меҳмонларни қабул қилиш бўйича иқтисодий фаолиятини бошлаши мумкин. Акс ҳолда, улар сайёҳларни қабул қилиш борасидаги имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмайдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

165-модда. Фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш

Лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси

190-модда. Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш

Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш:

а) хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Изоҳ: Туристик фаолиятни лицензиялаш бўйича Ишчи органи фаолиятини “Ўзбектуризм” миллий компанияси амалга оширади: Телефонлар: (+998-71) 233-54-14; Факс: (+998-71) 233-80-68; E-mail:info@uzbektourizm.uz Веб-сайт: www.uzbektourizm.uz. Лицензиялаш хизмати: (+998-71) 233-12-74;E-mail: alimov@uzbektourizm.uz.



  • 1420