Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Хабибуллаевич Бабаевнинг 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тантанасидаги Табрик сўзи
Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Хабибуллаевич Бабаевнинг “Дўрмон” маданият саройида ўтказиладиган “Президент арчаси” байрамидаги Табрик сўзи
Ассалому алайкум азиз болажонлар, ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Азал - азалдан халқимизнинг, айниқса Сиз азиз болажонгларнинг эзгу ва гўзал орзуларини, шодлик ва қувончларини ўзида мужассам этган Янги йил байрами тоборо яқинлашиб келмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими И.Эргашходжаевнинг “Чирчиқ олимпия заҳиралари спорт коллежи”да ўтказиладиган “Биринчи ҳудудий мева-сабзавот ярмаркаси” очилишидаги нутқи
Ҳурматли меҳмонлар!
Аввалам бор барчангиз биринчи маротаба ўтказилаётган “Ҳудудий мева-сабзавот ярмаркаси”га хуш келибсиз.
Тошкент вилояти ҳокими И.Эргашходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан тақдирлашдаги Табрик сўзи
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар кенг нишонланмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими Исломжон Эргашходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантанасидаги Табрик сўзи
Ҳурматли меҳмонлар, бугунги байрам тадбири иштирокчилари!
Айни кунларда барча шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун мамлакатимизда, халқимиз хотирасида ўчмас ва шонли санага айланган энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами - “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида кўтаринки кайфият ва шоду хуррамлик билан кенг нишонланмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими С.Абдуллаевнинг Корея Республикаси текстиль саноати федерацияси ва Янгван корпорацияси раиси Сунг Ки Хак билан ўтказиладиган учрашувдаги нутқи
Ҳурматли делегация аъзолари!
Авваламбор, Сизларни меҳмондўст ўзбек диёрига ташриф буюрганингиз билан яна бир бор чин қалбимдан қутлайман.
Тошкент вилояти ҳокими С.Абдуллаевнинг 3 июн куни – “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказиладиган ёшлар фестивалидаги Табрик сўзи
Ассалому алайкум азиз ёшлар!
Хурматли юртдошлар ва меҳмонлар!
Авваламбор Сизларни, Сизлар орқали вилоятимизда яшаётган, таълим олаётган ва меҳнат қилаётган барча ёшларни тобора яқинлашиб келаётган энг азиз ва энг улуғ байрам Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман. Бугунги ёшлар фестивалининг ушбу қутлуғ кунларда ўтказилишида ҳам чуқур маъно ва мазмун мужассам.
Тошкент вилояти ҳокими С.Абдуллаевнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тантанасидаги Табрик сўзи
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Қадрли фахрийлар ва ҳурматли меҳмонлар!
Мана 17 йилдирки, жаннатмакон диёримизда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Шу муносабат билан Сиз – ҳаммамиз учун улуғ ва табаррук бўлган азизларни, Сизлар орқали вилоятимизда яшаётган барча уруш қатнашчиларини, Ватан озодлиги йўлида қон кечган, аммо бугунги фаровон кунларимизга етиб келолмаган инсонларнинг яқинлари, зурриётларини, фронт ортида туриб меҳнат қилган ватандошларимизни чин қалбимдан муборакбод этишга ижозат бергайсизлар!
Тошкент вилояти ҳокими C.Абдуллаевнинг "Наврўз умумхалқ байрами" га бағишланган байрам тадбиридаги Табрик сўзи
Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!
Ҳурматли меҳмонлар !
Шу кунларда табиат уйғониб, шаҳар ва қишлоқларимиз яшил либосга бурканган бир паллада бетакрор она юртимиз – Ўзбекистонимиз заминига барчамиз орзиқиб кутган Наврўзи олам ҳам кириб келди. Мана шу мунаввар лаҳзаларда янгиланиш ва яшариш, шоду хуррамлик рамзи бўлган энг кўҳна ва олийжаноб Наврўз байрами билан сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун вилоятимиз аҳлини чин қалбимдан табриклайман.
Тошкент вилояти ҳокими С. Абдуллаевнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тантанасидаги Табрик сўзи
Ассалому алайкум, Муҳтарами онахонлар, қадрли опа-сингиллар!