Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимнинг нутқ ва маърузалари

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг Олмалиқ шаҳрида фаолият бошлаётган шифохона мажмуасининг очилиш маросимидаги ТАБРИК НУТҚИ

Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар!
Муҳтарам нуронийлар, фаоллар ва ёшлар, азиз Олмалиқ аҳли!
Бугун барчамиз, она диёримизда яшариш ва яшнатиш фаслининг шукуҳли айёми, гўзал ва бетакрор Наврўзи олам нафаси кезиб юрган шу мунаввар кунларда мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз бошлаб берган инсон манфаатларига хизмат қилувчи ислоҳотларнинг яна бир амалий натижасига гувоҳ бўлиб турибмиз.

12.05.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказиладиган “Танк биатлони” тактик мусобақасининг очилиш маросимидаги Нутқи

Ассалому алайкум, қадрли тадбир иштирокчилари!
Ҳурматли харбий хизматчилар, офицер ва генераллар!

Авваламбор, Сиз, азиз Ватан ҳимоячилари билан она диёримизнинг барча ҳудудларида улуғ сана — 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрами шукуҳи кезиб юрган мана шу мунаввар кунларда юз кўришиб турганимиздан чексиз мамнун эканлигимни билдириб, барчангизни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган тарихий ғалабанинг 73 йиллиги билан қизғин муборакбод этаман!

11.05.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг Паркент туманида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ўтказиладиган белбоғли кураш бўйича халқаро турнир иштирокчиларига Табрик сўзи

Ассалому алайкум, халқаро турнир иштирокчилари!
Ҳурматли вилоятимиз меҳмонлари!
Қадрли устоз ва мураббийлар, спортсевар ёшлар!

Авваламбор, сиз, азизларни бугунги қутлуғ сана — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Буюк ғалабанинг 73 йиллиги билан муборакбод этиб, ушбу ўзига хос мардлик ва жасорат намунаси бўлган халқаро мусобақада барчангизга куч-қувват, хушкайфинг, юксак ирода, янгидан янги муваффақиятлар тилашдан бениҳоя мамнунман.

11.05.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимдаги Табрик сўзи

Ассалому Алайкум, муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари!
Ҳурматли маросим иштирокчилари!

Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб шонли ва шукуҳли сана — 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда. Бугун дунёдаги яхши ниятли, тинчликсевар инсонлар Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Буюк ғалабанинг 73 йиллигини тантана қилмоқдалар.



10.05.2018

Вилоят ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси биносининг очилиш маросимидаги Нутқи

Ассалому алайкум, қадрли маросим иштирокчилари!
Ҳурматли Руслан Қуралтаевич!

Авваламбор, Сиз, азиз тадбир иштирокчилари билан она диёримизнинг барча ҳудудларида улуғ сана — 9 май — Хотира ва қадрлаш куни шукуҳи кезиб юрган мана шу мунаввар кунларда юз кўришиб турганимиздан чексиз мамнун эканлигимни билдириб, барчангизни мана шу умумхалқ байрами билан қизғин муборакбод этиб, энг эзгу ва самимий тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз!

04.05.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг Чирчиқ шаҳрида марҳум ҳарбий хизматчи Р. Васильев бюстининг очилишига бағишланган маросимдаги Нутқи

Ассалому Алайкум, қадрли маросим иштирокчилари!
Ҳурматли фахрийлар, фидойи педагоглар, азиз ёшлар!
Шу кунларда халқимиз жаннатмакон диёримизнинг барча ҳудудларида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлашга қизғин тараддуд кўрмоқда.
03.05.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг Нурафшон шаҳрида “Нуронийлар” ва “Маҳалла маркази” мажмуасининг очилиш маросимидаги ТАБРИК НУТҚИ

Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар!
Муҳтарам отахон ва онахонлар, вилоятимиз фаоллари!
Азиз нурафшонликлар!

Бугун барчамиз яратувчанлик, бунёдкорлик палласи бўлган гўзал баҳор фаслининг яна бир мунаввар кунида вилоятимизнинг маъмурий маркази бўлган навқирон шаҳримиз Нурафшонда ажойиб иншоот — “Нуронийлар” ҳамда “Маҳалла маркази” мажмуасининг очилиш маросимида жамулжам бўлиб турибмиз.

26.04.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иномович Ибрагимовнинг “Илоқ” этнографик фестиваль Кириш Сўзи

Ассалому алайкум, азиз “Илоқ” этнографик фестивал иштирокчилари,
Азиз меҳмонлари.
Бугун вилоятимизнинг Оҳангарон туманидаги “Шовғоз” қишлоғида археология ёдгорлигидан “Илоқ” этнографик фестивали ўтказилмоқда.

12.04.2018

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг Наврўз байрами муносабати билан ташкил этилган сайилда Табрик Сўзи

Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли меҳмонлар!
Наврўз сайли иштирокчилари!

Барчамиз орзиқиб кутган баҳорнинг шу фусункор кунларида она диёримизга ўзининг файзли қадамлари билан халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрами – Наврўзи олам кириб келди.
22.03.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг Нурафшон шаҳрида вилоят “Оила маркази” ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими биносининг очилиш маросимидаги ТАБРИК НУТҚИ

Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар,
Ҳурматли маросим иштирокчилари!
Бугун барчамиз вилоятимизнинг маъмурий маркази бўлган навқирон шаҳримиз Нурафшонда яна бир жуда муҳим муассаса — вилоят “Оила маркази” мажмуасининг очилиш маросимида йиғилиб турибмиз.

12.03.2018


Саҳифалар: Орқага 1 2 3 4 5 6 Олдинга Барчаси