Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимнинг нутқ ва маърузалари

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтадиган тантанали ҳарбий маросимдаги Нутқ сўзи

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!
Ҳурматли ҳарбий хизматчилар, муҳтарам фахрийлар, азиз ёшлар!

Авваламбор, Сиз, азизларни бутун юртимиз бўйлаб кенг тантана қилинаётган 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман!
14.01.2019

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг Қуйи Чирчиқ туманида янги мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимидаги Табрик сўзи

Ассалому алайкум, муҳтарам нуронийлар, азиз ота-оналар, мураббий ва тарбиячилар!
Авваламбор, Қуйи Чирчиқ тумани аҳлини бугунги ўзига хос шодиёна — эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг порлоқ келажаги, бахту иқболи учун хизмат қиладиган мана шундай ажойиб мактабгача таълим муассасаларининг қуриб битказилгани ва фойдаланишга топширилаётгани билан қизғин муборакбод этаман.
11.12.2018

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги Табрик сўзи

Ассалому алайкум, тантанали маросим қатнашчилари!
Ҳурматли қишлоқ хўжалиги ходимлари! Муҳтарам фахрийлар!

Аввало, сиз, азизларни ва сизлар орқали бутун вилоятимиз қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини шу кунларда кенг нишонланаётган қўшалоқ айёмлар — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этаман.
09.12.2018

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги Табрик сўзи

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Қадрли меҳмонлар, тантанали маросим иштирокчилари!

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда.

07.12.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг “Конституция — халқ тақдирида” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирдаги Маърузаси

Ассалому алайкум, ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Шу кунларда бутун халқимиз катта байрамлар шукуҳи, қувончи билан яшамоқда. Яқиндагина мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги катта тантаналар билан нишонлаган эдик, яна саноқли кунлардан кейин барчамиз катта орзу ва умидлар билан Янги 2019 йилни қарши оламиз.
07.12.2018

Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимовнинг Паркент туманида Чингиз Айтматов бюстининг очилишига бағишланган маросимдаги маърузаси

Ассалому алайкум, маросим иштирокчилари!
Қадрли меҳмонлар, адабиёт ва илму маърифат ихлосмандлари!

Авваламбор, барчангиз билан бугунги адабий даврада, туркий дунёнинг энг буюк ёзувчиларидан бири, ўзбек халқининг жонажон дўсти Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ўзига хос адабиёт байрамида учрашиб турганимиздан бениҳоя мамнунман.
05.12.2018

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган маросимдаги Табрик сўзи

Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар!
Қадрли дўстлар !
Бугун ушбу даргоҳда Сизлар билан учрашиб, дийдорлашиб, бугунги кунимиз, эртанги истиқболли режаларимиз ҳақида суҳбатлашиш, Сизларнинг орзу-умидларингиз, интилиш ва мақсадларингизни кўриш, бугунги қувончли кунингизга шерик бўлиш менга жуда катта мамнуният бағишлайди.
03.12.2018

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалининг патоморфология ва цитобиохимия корпусининг очилиш маросимидаги Нутқи

Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар!
Қадрли тиббиёт ходимлари!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бошланган жуда катта кўламли ислоҳотлар, шиддаткор янгиланиш ва юксалиш жараёнлари марказидан мамлакатимиз тиббиётини жадал тараққий эттириш, соҳага илғор ютуқ ва инновацияларни тадбиқ этиш ва албатта, соҳа вакиллари меҳнатини муносиб қадрлашнинг аниқ ва самарали механизмларини амалиётга жорий этишдек хайрли вазифалар ўрин олгани бежиз эмас.

22.11.2018

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган маросимдаги Табрик сўзи

Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар!
Қадрли шифокор ва ҳамширалар, соҳа фахрийлари, саломатлик жонкуярлари!
Авваламбор, Сиз, азизларни, Сизнинг тимсолингизда вилоятимиз соғлиқни сақлаш тизимида шижоат ва фидойилик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилаётган, ўз умрини инсон саломатлигини муҳофаза қилишдек олийжаноб ишга бағишлаган шифокор ва ҳамшираларни шу кунларда юртимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этаман!
07.11.2018

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг Чирчиқ шаҳридаги жисмоний тарбия ва спорт университети янги ўқув биносининг очилиш маросимидаги Табрик сўзи

Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар!
Азиз устоз ва мураббийлар, спортсевар ёшлар!

Авваламбор, сиз, азизларни, бугун мана шу ўзига ҳос тарихий воқеага гувоҳ бўлиб турган барча талаба ёшларимизни гўзал ва мафтункор Чирчиқ шаҳрида жисмоний тарбия ва спорт университетининг янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши билан қизғин ва самимий муборакбод этаман.
16.10.2018


Саҳифалар: 1 2 3 4 5 6 Олдинга Барчаси