Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият

Ҳокимият ҳақида

Ҳокимият ҳақида
Тошкент вилоят ҳокимлиги (Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли 90 уй) – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Тошкент вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга биноан вилоят ҳокимлиги давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга раҳбарлик қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини ва маҳаллий бюджетни тасдиқлайди, ўзига бўйсунган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, қонунларга риоя этилишини, давлат ва жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилинишини таъминлайди.

Ҳокимлик бошқарма, бўлим ва турли бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг таркиби, ташкилий тузилмаси ва фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.

Тошкент вилоят ижроия ҳокимияти тузилмаси ва ходимлари сони Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланган бюджет чегарасида Ҳоким томонидан ўрнатилади ва ўзгартирилади.

Тошкент вилоят ҳокими вилоятнинг олий мансабдор шахси ҳисобланади ва бир вақтда вилоят ҳудудида вакиллик ва ижроия ҳокимиятни бошқаради.

Ҳоким Ўзбекистон Президенти ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўйсунади. Ҳоким Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади, озод этилади ва Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ҳокимнинг ваколат муддати – 5 йил.



  • 6226