Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Саволлар ва жавоблар
Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 26-майдаги 256-сонли қарори асосида амалга оширилади.
ЙҲХХ органларида юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эгаси корхона ёки ташкилотнинг ёзма аризаси фуқаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган ҳужжат, транспорт воситасини қонуний сотиб олинганлигини, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
Юридик шахслар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этадилар.
Транспорт воситалари уларни қайд этишдан олдин ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бўлимларда рўйхатдан ўтказилади ёки рўйхатдан чиқарилади.
Янги ташкил этилган ташкилот ва корхоналарни автохўжаликларни рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситаларини сақлаш учун етарли жой майдони (гараж, автосарой) мавжудлиги ёки бундай жой ижарага олинганлиги ҳақидаги шартномадан нусха, ҳудудий ЙҲХХ органи томонидан шу жойнинг кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги далолатнома тақдим этилади.
Транспорт воситалари ушбу ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади:
Транспорт воситаларининг турар-жой ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон);
• корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори);
• транспортларнинг турган ўрнини ҳудудлардаги ЙҲХБ органлари томонидан кўрикдан ўтказганлиги ҳақидаги далолатнома;
• Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, фармойиш, қарор);
• фуқаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини далолатномаларини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат).
Эгаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар;
• суд қарори;
• Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер;
• четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувоҳнома.
"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 50-моддасига мувофиқ Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ва ушбу қонун билан берилган ваколатлар доирасида назорат қилади.
Мазкур Қонунга мувофиқ тижорат банклари мижозларига кредитлар бериш тўғрисида кўрсатма бериш Марказий банк ваколатлари доирасига кирмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 790-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўтказиш тартиби "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низомга (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июн) мувофиқ ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 780-моддасида мижоз банкнинг ҳисоб варақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисоб варағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлаши белгилаб қўйилган.
"Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида"ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009-йил 27-апрель)нинг 7-банди 3-хатбошисига мувофиқ банк ҳисоб варағи шартномасида банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган комиссиялар белгилаб олинади. "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" Қонунининг 28-моддасига асосан банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.
1991-йилгача қурилган барча уйлар, улар ширкатларда бўлиш ёки бўлмаслиги дан қатъий назар капитал таъмирлаш давлат дастурига киритилади. Ҳеч бир ҳужжатда фақат УЖМШ таркибдаги уйлар дастурга киритилганлиги айтилмаган.
Сиз аввалом бор эски сув қувурларини алмаштиришингиз ҳақида ширкат билан келишиб олишингиз, кейин таъмирлаш ишлар охирида қилинган ишларни ҳужжатлаштириш уларга тақдим этишингиз лозим эди. Шунингдек ҳужжатга қувурларни сотиб олганлигингиз ва бажарилган ишлар учун тўлаган пулингизни тасдиқловчи чекни илова қилинади. "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 30 моддасида айрим ҳолларда ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.


Саҳифалар: Орқага 1 2 3 Барчаси