Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Саволлар ва жавоблар
Сиз аввалом бор эски сув қувурларини алмаштиришингиз ҳақида ширкат билан келишиб олишингиз, кейин таъмирлаш ишлар охирида қилинган ишларни ҳужжатлаштириш уларга тақдим этишингиз лозим эди. Шунингдек хужжатга қувурларни сотиб олганлигингиз ва бажарилган ишлар учун тўлаган пулингизни тасдиқловчи чекни илова қилинади. "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 30–моддасида айрим ҳолларда ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонуннинг 31-моддасига асосан сайлов куни истиқомат жойида бўлиш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз истиқомат жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақаларини талаб қилиб олиши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар хусусида қарорга келиши ҳамда тўлдирилган сайлов варақаларини конвертга яширган ҳолда участка комиссиясига қолдириши мумкин.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ агар сайловчи сайлов куни бошқа давлатда бўлса, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз беришлари мумкин. Овоз бериш соат 6.00дан соат 20.00гача амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қиладиган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига, ҳамда "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида" қонунинг 4-моддасига асосан 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 06.01.1995 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартиби ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 8-сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлатларга, шунингдек Тожикистон ва Туркманистон Республикаларига боришлари учун чет элга бориш учун рухсат ёзуви ёпиштириладиган стикерини расмийлаштирадилар.

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Ҳукуматлараро шартномага асосан Қиргизистон Республикасига 60 кундан ортиқ муддатга бораётган фуқароларимиз ҳам чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувини расмийлаштирадилар.

Чет элга вақтинча бормоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари белгиланган шаклдаги 2 нусхада тўлдирилган ариза-анкета, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти, 35 Х 45мм хажмдаги 4 дона (Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар учун 5 дона) фотосурат, давлат божи тўлаганлиги ҳақидаги чиптани тақдим этган ҳолда, доимий рўйҳатдан ўтган жойлардаги ички ишлар идораларининг ХЧКваФР хизматларига мурожаат қиладилар. Агарда фуқаро даволаниш учун хорижга кетаётган бўлса, юқорида таъкидлаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, соғлиқни сақлаш органлари йўлланмаси ёки хориждаги даволаш муассасаси таклифномасини ҳам такдим этади. Хизмат сафари билан хорижга кетаётган фуқаролар сафарга жўнатаётган ташкилотларнинг бу ҳақдаги талабномасини такдим этадилар. Хусусий йўналишлар бўйича хорижга бориш учун мурожаат қилган шахслар таклифнома нусхасини тақдим этадилар. Хужжатлар 15 кун ичида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, уларнинг паспортларига 2 йил муддатга амал қилувчи чет элга бориш учун рухсат бериш ёзуви ёпиштириладиган стикерини расмийлаштириб берилади. Ушбу муддат давомида фуқаролар ички ишлар идораларига қайта мурожаат қилмасдан бир неча бор чет элга боришлари мумкин.

Чет элга доимий яшашга кетаётган республикамиз фуқаролари ўзлари доимий рўйҳатдан ўтган ички ишлар идораларининг ХЧКваФР хизматларига қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар: 2 нусхада тўлдирилган ариза-анкета, 18 ёшгача бўлган болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларининг нотариал тасдиқланган нусхаси, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари ёки улардан бири билан хорижга кетиш учун розилик берганликлари ҳақидаги нотариал тасдиқланган аризалари, Ўзбекистон Республикасида бирга яшовчи ота-оналарнинг, никохда бўлган эр-хотинлардан бирининг (хорижга кетмаётган) розилигини тасдиқловчи нотариал тасдиқланган аризаси, агар улар вафот этган бўлса вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, Ўзбекистон Республикаси худудида яшовчи собиқ эр-хотинларнинг, агарда ўзаро никоҳда вояга етмаган болалари мавжуд бўлса, нотариал тасдиқланган розиликлари, давлат божи тўланганлиги хақида чипта, тўртта фотосурат, шу жумладан ҳар бир вояга етмаган фарзанди учун алоҳида тўртта фотосурат (35х45 мм), Чет элга доимий яшашга кетаётган шахслар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати - 15 кун, баъзи ҳолларда бу муддат зарурат бўлганда 30 суткагача узайтирилиши мумкин. Чет элга бориш учун рухсат ёзуви стикери расмийлаштирган фуқаролар хорижий давлатларнинг кириш визаларини расмийлаштириш учун ушбу давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.

Хорижий давлатларда доимий яшовчи республикамиз фуқаролари паспортларини алмаштириш ёки паспортларини йўқотиб қўйганлиги сабабли янги паспорт расмийлаштириш масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатдаги дипломатик ёки консуллик муассасаларига мурожаат этадилар.

Хорижий давлатларга вақтинча борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларини йўқотиб қўйганларида, уларни шахсини тасдиқлаб ватанга қайтиб келиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатдаги дипломатик ёки консуллик муассасаларига мурожаат этадилар.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига кўра, чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки унинг жойлардаги минтақавий бўлимларига мурожаат қилишлари белгиланган.

Шунингдек фуқаро хорижда хусусий шартнома асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, у ҳолда хорижий иш берувчи билан тузилган шартнома асосида у Ташқи меҳнат миграцияси агентилигига мурожаат қилади, агентлик томондан унга хусусий шартнома билан хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия расмийлаштириб берилади.

Вақтинча қайд этиш, шахсининг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади.

Вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

-турар-жойни сотиб олиш ҳақида шартнома ёки тегишли органлар томонидан берилган ордер, 3-шакл бўйича ариза,

-Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти

-туғилганлик тўғрисида гувохнома – 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва хомийлардан) алоҳода яшовчи шахслар учун;

-давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Доимий ёки вақтинчалик рўйҳатдан ўтмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилади.

2014 йилнинг 1 апрелидан I ва II-гуруҳ ногиронлари учун жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан солиқ солинмайдиган майдон доирасида (60 кв.метр) имтиёз берилади. Шу билан бирга, Сиз 2014 йилнинг 1 апрелига қадар жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан тўлиқ имтиёзга эгасиз. (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни)
Мол-мулк солиғи ўз вақтида тўланмаса, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня ундирилади. Бироқ, пеня ундирилиши солиқ тўловчини солиқ тўлаш мажбуриятидан озод этмайди. Шунингдек, муддатида тўланмаган солиқлар солиқ органларининг даъво аризалари асосида суд тартибида мажбурий тарзда ундирилади. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 62 ва 120-моддалари)

Саҳифалар: Орқага 1 2 3 Олдинга Барчаси