Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Вилоятда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яна бир завод очилади

10.03.2020
Вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов «Alpha One Pharmaceuiticals» фармацевтика компаниясининг молия директори Таджамал Рашид ва ишлаб чиқариш лойиҳалари департаменти раҳбари Вену Мадхав билан учрашди. 

Учрашувда вилоят ҳудудида дори воситалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, «Alpha One Pharmaceuticals» Дубай шаҳрида жойлашган юқумли ва яллиғланиш касалликлари учун янги дори-дармонларни ишлаб чиқишга ихтисослашган компания ҳисобланади. 

Завод Ўзбекистон дори-дармон бозорида янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштирилмоқда. 

Томонлар ушбу лойиҳани «Бўстонлиқ Фарм» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширишга келишиб олдилар. 

Учрашув якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати

  • 869