Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Ўзбекистон компанияси Тожикистонда завод қуради

10.01.2020
Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган “Прогресс бизнес индастр” компанияси Тожикистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Мазкур корхона қўшни мамлакатнинг Сўғд вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборди.

Ушбу масала компания раҳбари Шуҳрат Тошев ва Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги мухбирининг фикрича, янги завод қурилишига ҳар икки томон катта қизиқиш билдирган.

“Прогресс бизнес индастр” компанияси ҳозирги пайтда ўз маҳсулотларини ички бозорга чиқариш билан бирга Афғонистон ва Қирғизистонга ҳам экспорт қилмоқда.



Манба: ЎзА

  • 745