Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида хорижий инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди

27.01.2020

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов 24 январь куни Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Афғонистондан келган инвесторлар билан учрашди.

Учрашувда «BI Group», «FTV Global», «Ghanzafar Group» ва «Fayz Constrcution Group» компаниялари раҳбарлари янги жойлаштириш воситаларини яратиш орқали Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини ривожлантиришга қизиқиш билдиришди. Музокаралар якунига кўра, хорижий сармоядорлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида меҳмонхона объектлари ва дам олиш зоналари қурилишига қизиқиш билдиришди.

Қўмита вакиллари жойларга чиқиб, салоҳиятли инвесторлар учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ер участкаларини кўрсатиш ҳамда шу асосда маълум бир келишувга эришишга доир хулосага келишди.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 267