Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга 8 млрд доллар инвестиция киритишни режалаштирган Туркиянинг Ronesans Holding компанияси делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга 8 млрд доллар инвестиция киритишни режалаштирган Туркиянинг Ronesans Holding компанияси делегациясини қабул қилди
10.03.2020
Президент Шавкат Мирзиёев 9 март, душанба куни, Туркиянинг етакчи инжиниринг ва қурилиш компанияси ҳисобланадиган Ronesans Holding президенти Эрман Илижак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бугунги кунда Ronesans Holding компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг етакчи металлургия корхоналари негизида замонавий объектлар — лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион тонна бўлган мис бойитиш фабрикаси ва қуввати 1 миллион тоннагача бўлган металл прокати ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш лойиҳалари тайёрланмоқда.

Учрашувда ушбу лойиҳалар доирасидаги амалий ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.



Манба: Daryo.uz

  • 772