Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Жанубий Кореянинг "Kostan Co LTD" компанияси раҳбари жаноб Лим Юн Со ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

20.11.2019
Пискент туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ва Жанубий Кореянинг "Kostan Co LTD" компанияси раҳбари жаноб Лим Юн Со ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Туманда индустрия комплекслари, қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш, туризмни ривожлантириш сингари истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун мазкур компанияга Пискент ҳудудидан 150 гектар ер майдони ҳамда замонавий гидропоника иссиқхоналари қурилиши учун 40 гектар майдон таклиф этилди. Ушбу мақсадда Жанубий Корея инвесторлари томонидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш кўзда тутилган.
Ушбу меморандум "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" доирасида Пискент туманида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишларнинг узвий давомидир. Туман ҳокимининг тадбиркор ва ишбилармонлар, кичик бизнес вакилларига йўллаган мурожаати эса соҳа ривожида яна бир муҳим босқич бўлди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 217