Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов экспортчи тадбиркорлар билан учрашди

Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов экспортчи тадбиркорлар билан учрашди
14.01.2020

Туман ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Жамолиддин Раҳмонов, туманда фаолият олиб бораётган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Насиба Гавҳар" ва замонавий гидропоника усулида иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи "Агро логистик централ Азия" хусусий корхоналари раҳбарлари туман ҳокими билан якунланган йил сарҳисоби, эришилган натижалар, келгуси йил режалари тўғрисида суҳбатлашдилар.

Эл фаровонлиги, юрт тараққиётида тадбиркорликнинг ўрни беқиёс. Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, ички бозорни сифатли буюмлар билан таъминлаш, нафақат импорт ўрнини босувчи, балки экспортга йўналтирилган маҳсулотлар тайёрлаш мамлакат иқтисодиётини ривожлантирувчи асосий омиллардан.

Туман раҳбари билан учрашувда тадбиркорлар экспорт ҳажмини ошириш, етказиб бериш турларини кўпайтириш бўйича мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ҳақида сўзладилар.

Нодир Мираҳмедовнинг сўзларига кўра, "Насиба Гавҳар" корхонаси томонидан 417 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспортга йўналтирилган. 2020 йилда ҳам бунданда яхши натижага эришиш, экспорт географиясини кенгайтириш мақсад қилинган.

Учрашув якунида туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов ҳокимлик томонидан экспорт қилувчи корхоналар фаолияти учун қонун доирасида шарт-шароит яратиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.


Манба: Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 236