Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

Биринчи босқичда 14,5 миллион доллар

26.11.2019
Оҳангарон тумани ҳокими Абдувоҳид Турдибоев инвестицион лойиҳаларни ўрганиш жараёнида туманимизда амалга оширилаётган “Sardorkom” МЧЖ мева-сабзавот кластери ва «Tct cluster milk and meat» МЧЖ чорвачилик комплекси ҳамкори бўлган Муртаза Раҳматов билан учрашув ўтказди.
Учрашув маънавият улашувидан бошланди. Туман ҳокими инвесторга “Иқтисодиёт университети олимлари” китобини, инвестор эса туман ҳокимига ўзи ҳаммуаллифлигида ёзилган “Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир” номли китобини совға қилди.
Ўзаро танишувдан сўнг, мавзу асосий масаласига кўчди. Инвестор сўнгги вақтда Ўзбекистонда амалга ошираётган инвестицон лойиҳалари хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, у Қуйичирчиқ туманига умумий қиймати 42 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб келган, Бухоро вилоятида кейинги йилда 1000 гектар ҳудудда боғ ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда инвестор 14 минг ишчига раҳбарлик қилмоқда, иш хакининг ўзи 50 млрд. сўмни ташкил қилади. 2 йил ичида ишчилар сони 17 мингга етиши кутилмоқда. Шунингдек, суҳбат жараёнида Муртаза Раҳматов юқори малакали кадрларга эҳтиёж мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Ҳозирда туманимиз ҳудудидан инвесторга чорвачилик ва боғдорчилик учун ер майдонлари ажратилган ва у айни пайтда туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишламоқда. Лойиҳа доирасида чорва комплекси барпо этилиб, гўштни қайта ишлаш орқали ҳалол колбаса, сосиска, тушёнка ва бошқа маҳсулотлар ҳамда ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур ишларнинг биринчи босқичида инвестор томонидан 14,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ киритилади.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 877