Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

Юридик ва жисмоний шахсларнинг Тошкент вилояти ҳокимлигининг очиқ йиғилишларида ҳозир бўлиш тартиби


Умумий қоидалар

Тошкент вилояти ҳокимлиги (кейинги ўринларда – ҳокимлик деб юритилади) фуқаролар (жисмоний шахслар), шунингдек ташкилотлар (юридик шахслар), жамоат бирлашмалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларининг ўз (умумий) йиғилишларида иштирок этишлари имкониятини таъминлайди.
Ҳокимликнинг (умумий) йиғилишлари жамоатчилик учун очиқ ҳисобланади, ёпиқ йиғилишлар бундан мустасно.
Вилоят ҳокимининг фармойиши (қарори) билан ҳокимликнинг очиқ йиғилишларида манфаатдор шахсларнинг бевосита қатнашишини таъминлаш бўйича ушбу Йўриқнома билан белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган мансабдор шахс (бўлинма) белгиланади.
(Умумий) Йиғилишлар ўтказиш тўғрисида ахборотдан фойдаланувчиларни хабардор қилиш
Ҳокимлик ҳар ҳафтада ўз веб-сайтида йиғилиш кун тартибини, шунингдек уни ўтказиш санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда йиғилиш ўтказиш режасини эълон қилади.
Ҳокимлик ўзи жойлашган жойларда ахборот стендини жиҳозлайди, ушбу стендда (умумий) йиғилиш кунидан камида уч кун олдин йиғилишнинг кун тартиби, вақти, шунингдек йиғилиш ўтказишнинг очиқ ва ёпиқ режими тўғрисида ахборот жойлаштирилади.

Йиғилишларда қатнашишни ташкил қилиш

Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар вакилларининг (умумий) йиғилишларда иштирокини таъминлаш мақсадида Ҳокимликда тегишли йиғилишда иштирок этишни хоҳловчилар рўйхатга олиш журналига ёзилади. Ташриф буюрувчи тўғрисидаги ахборотни қайд қилиш ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги (умумий) йиғилишда қатнашиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ёзув йиғилишда иштирок этишни хоҳловчи фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахснинг вакили учун - юридик шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, номи, шунингдек эгаллаб турган лавозимини ўз ичига олади. Бошқа маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас.
Ташкилий-техник имкониятлардан келиб чиқиб (умумий) йиғилиш ўтказиш залида ташриф буюрувчилар учун жойлар жиҳозланади. Ташриф буюрувчилар учун жойлар сони ёзилганлар сонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Жойларни тақдим этиш кетма-кетлигининг устуворлиги рўйхатга олиш журналидаги ёзувнинг кетма-кетлигидан келиб чиқади.
Ҳокимлик сигнални бошқа хоналарда жойлашган, Ҳокимлик биносида жойлашган бошқа хоналардаги телеқабул қилгичларга тўғридан-тўғри трансляция қилиш орқали (умумий) йиғилишларда қатнашишни қўшимча ташкил қилишлари мумкин.

Ташриф буюрувчилариииг йиғилишларда қатнашиш тартиби


Ҳокимлик (умумий) йиғилишларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг қатнашиши уларнинг ўтказилишига ҳалақит бермаслиги керак.
(Умумий) Йиғилишда қатнашишнинг белгиланган тартиби бузилганда раислик қилувчи тартиб бузувчига танбеҳ беради, тартиб қайта бузилганда эса уни йиғилиш залидан чиқариб юборади.
(Умумий) Йиғилишда иштирок этувчи ташриф буюрувчилар ёзиш, шунингдек фотосуратга олиш, аудио ва видеоёзувни ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар, агар бу йиғилиш ўтказилишига ҳалақит бермаса.


  • 341