Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ҳоким ўринбосари лавозимига танлов эълон қилади

30.09.2020

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали билан ҳамкорликда “Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари” вакант лавозимини малакали ва энг муносиб номзод эгаллаши мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Номзодга қўйиладиган малака талаблар қуйидагича:

1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

2) Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш; хусусиятларига эга бўлиши, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши;

3) Олий маълумотга эга (хорижий олий маълумот устунлик беради);

4) Мамлакатимиздаги ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга ўз хиссасини қўша олиши ҳамда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошира олиши;

5) Давлат тилини мукаммал даражада билади (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

6) Юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажара оладиган;

7) Одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этади;

8) Охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган;

9) Давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган;

10) Охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим;

11) Педагогика, иқтисодчи, ҳуқуқшунослик мутахассисликларига эга бўлган шаҳсларга устунлик берилади;

12) Давлат фуқаролик хизматига доир қонун ҳужжатларини қўллаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган;

13) Windows амаллари, дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиши;

14) Компьютер техникаларининг ишлашини таъминлаш ва носозликларни бартараф қилишни ташкил қила олиши;

15) Замонавий рақамли воситаларни ишлата олиш қобилиятига эга бўлиши.

Эътибор беринг!

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан3 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти, ҳамда (70)602-28-03телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати

2020 йилнинг 29 сентябрь кунидан 13 октябрь кунига қадар давом этади

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2-босқич– номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатларқабул қилинмайди.

Мазкур ҳавола орқали ҳужжатларни топшириш тартиби билан танишиб чиқишингиз мумкин.




  • 506