Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Тошкент вилоятида навбатдаги ҳоким ўринбосари лавозимларига танловлар эълон қилинди

29.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда

Бекобод тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Янгийўл шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларига малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида, очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (http://vacancy.argos.uz) сайти орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳамда Янгийўл шаҳар ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ

Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма илова қилинади.

⌛️Ҳужжатларни қабул қилиш муддати
2020 йилнинг 29 сентябрь кунидан 13 октябрь кунига қадар давом этади

Мурожаат учун тел.:
(70) 762-58-18, (70) 762-58-70

Расмий канал: @argos_uz

http://Vacancy.argos.uz: @vacancy_argos



  • 470