Тошкент вилояти ҳокимлиги кичик саноат зоналари аъзоси бўлишга таклиф қилади
14.08.2018Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ангрен (2,0 га ер майдони), Бекобод (7,87 га ер майдони, 9351,7 кв.м бино), Чирчиқ (38,7 га ер майдони, 65161,4 кв.м.бино) шаҳарлари, Оҳангарон (10,98 га ер майдони, 13783,6 кв.м бино), Қуйи Чирчиқ тумани (2,5 га ер майдони, 1500,0 кв.м бино) ва Янгийўл туманларида (5,59 га ер майдони, 7258,0 кв.м бино) қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил этилмоқда.
Қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этилиши белгиланган ер участкалари ва бино-иншоотлари бир ой муддатда балансга қабул қилиниб, лотларга бўлиниши кўзда тутилмоқда. Кичик саноат зоналари лотларга бўлингандан сўнг бир ой муддатда танловга қўйилади. Кичик саноат зоналари аъзосига айланмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари ўзларининг инвестицион лойиҳалари билан танловларда иштирок этишлари мумкин.
Ҳурматли Тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Тошкент вилояти ҳокимлиги Сизлардан мазкур қўшимча яратилаётган кичик саноат зоналарини ўзлаштириш учун импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги амалга ошириш мумкин бўлган таклифларингизни Тошкент вилояти ҳокимлиги Ишчи органи – Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармасига ишда фойдаланиш учун тақдим этишингиз мумкинлигини маълум қилади. Тақдим қилинган таклифлар кичик саноат зоналарини лотларга тақсимланишида биз учун фойдали бўлиши мумкин.
Кичик саноат зонаси аъзоларига 2 йил мобайнида мол-мулк ва даромад солиғидан озод бўлиш, ер ёки бино-иншоотлар хусусийлаштириш шарти билан “ноль” қийматда 10 йил муддатга ижарага олиш имкониятлари мавжуд. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун зарур бўлган электр, табиий газ ва сув тармоқлари кичик саноат зонаси чегарасига қадар давлат органлари томонидан таъминланади.
Ҳурматли Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Тошкент вилояти ҳокимлиги, Сизларни кичик саноат зоналари аъзосига айланишга таклиф қилиб қолади.
Мурожаат учун телефонлар:
Бекобод шаҳар Кичик саноат зонаси – (+99890) 137-21-47;
Олмалиқ шаҳар Кичик саноат зонаси – (+99894) 633-82-82;
Қуйи Чирчиқ тумани Кичик саноат зонаси – (+99899) 400-50-43;
Бекобод тумани Кичик саноат зонаси – (+99899) 401-80-39;
Пискент тумани Кичик саноат зонаси – (+99893) 189-39-36;
Тошкент вилояти ҳокимлиги ИШЧИ ОРГАНИ – (+99871) 231-86-08, 231-86-12;
Тошкент вилояти Рақобат бошқармаси – (+99871) 230-41-73, 230-19-63
-
-
928