Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЭКСПОРТЁРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

22.01.2019
Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 21 январдаги 23-ф-сон фармойишига мувофиқ, вилоят ҳокимлигида Экспорт бўйича вилоят ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.
Ишчи гуруҳ таркибига вилоят Ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар, Солиқ, Ташқи савдо вазирлиги, Божхона, Қишлоқ хўжалиги, Карантин, Марказий банкнинг вилоят бошқармалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилди.
Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари – вилоятдаги экспортёрларга доимий амалий ёрдам кўрсатиш, уларни маълумотлар билан таъминлаш, соҳа ривожи учун тегишли таклифларни олиш, вужудга келаётган муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўриш, экспортёрларнинг таклифларига асосан белгиланган тартибда раҳбариятга мурожаатлар киритиш, вилоят ҳудудида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспортёрлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилишига кўмаклашиш ва энг асосийси вилоятдаги масъул мансабдор шахслар ҳамда экспортёрлар ўртасида узвий ва тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш орқали экспортни ривожлантириш ва вилоят экспорт ҳажмларини оширишдан иборат.
Экспорт бўйича вилоят ишчи гуруҳи Тошкент вилояти ҳокимлиги (Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, 90-уй) биносида жойлашган бўлиб, Сизлар билан доимий ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қилади.

Мурожаат учун телефон: (71) 232-82-20, 232-82-19
Электрон манзил: tvh@exat.uz, toshvilexport@mail.ru


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 962