Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Тадбиркорлик субъектларига

07.08.2017

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Афғонистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Афғонистон Ислом Республикасининг “ASRA EXPO” кўргазма компанияси билан ҳамкорликда Қобул шаҳрида 2017 йилнинг 3-6 октябрь кунлари Халқаро кўргазма-ярмарка ташкил этишни режалаштирган.

Мазкур кўргазма-ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлар Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.

Ушбу кўргазма-ярмарка тўғрисида қўшимча ахборот олиш учун ССП Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг масъул ходимларига (Б.Ҳамраев +99890 113-76-12, 202-21-21 С.Жакбаров тел: +99897 748-19-69, E-mail: tashobltpp@mail.ru) мурожаат қилишларингиз мумкин.

Алоҳида таъкидлаш керакки, кўргазма доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари, фармацевтика воситалари, қурилиш маҳсулотлари, транспорт ва логистика, автомобиль эхтиёт қисмлари (аккумуляторлар), қадоқлаш, этикетка ва полиграфия маҳсулотлари, энергетика, машинасозлик, металлни қайта ишлаш, химёвий воситалар, текстиль, трикотаж маҳсулотлари, ўйинчоқлар ва сувенир маҳсулотлари, электротехника маҳсулотлари, туризм, банк хизматлари ва саноат соҳаларини қамраб олади.

Мазкур кўргазма-ярмаркада иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари иловага асосан ҳужжатларни Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармасига топширишлари шарт.

Кўргазмада иштирок этиш учун ажратилган жойлар чегараланганлиги боис, рўйхатдан ўтиш муддатини кечиктирмаслик тавсия қилинади.


Манба: Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси

  • 969