Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари диққатига!

05.05.2016

ТАДБИРКОРЛАР ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ
ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева, сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2520-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоятнинг экспорт салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнида экпортёр корхоналар ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экспорт фаолиятини амалга ошириш бўйича уларга зарурий маслаҳатлар бериш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлигининг 1-қаватида замонавий ахборот коммуникация воситалари билан тўлиқ жиҳозланган вилоят Штаби ташкил этилди.

Ушбу вилоят Штабида Божхона, ТИФ “Миллий банк”, Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари ҳамда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг малакали мутахассислари хизмат кўрсатмоқда.

ҲУРМАТЛИ ИШБИЛАРМОНЛАР!

Ўз фаолиятингиз давомида мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни экспортини амалга оширмоқчи бўлсангиз, аммо сизда бу бўйича етарли тажриба бўлмаса ёки зарурий маслаҳатлар керак бўлса, шунингдек, экспорт фаолияти билан шуғулланиш жараёнида тегишли муаммолар вужудга келса марҳамат қилиб ушбу вилоят Штабига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур шох кўчаси 17-уй.

Вилоят Штаби телефон рақамлари 232-80-54, 232-80-63.

Веб-сайт: www.toshvil.uz.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1773