Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

14.12.2018

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

Тошкент вилоятида 2018 йилнинг 10 майидан бошлаб давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш
фақат “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилади.

Сотувдаги объектлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг privatization.gkk.uz ва “E-IJRO AUKSION”нинг www.e-auksion.uz сайтлари орқали олиш мумкин. Электрон савдоларда иштирок этиш тартиби www.e-auksion.uz сайтида келтирилган. Электрон онлайн-аукционда савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилади.

* ушбу давлат улушини баҳолаш бўйича сотиш нархидан ташқари аниқланган 791,040 млн.сўмлик қўшимча аниқланган
мулклар сотилмайди

* ушбу нарх пасайтирилмайди.

Электрон онлайн-аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Электрон онлайн-аукцион савдолари 2019 йил 15 январ кундан бошлаб иш кунлари соат 9-00 дан 18-00 га ўтказилади.

Электрон онлайн-аукцион савдоларига қатнашишга электрон буюртманома қабул қилиш электрон онлайн-аукцион савдоси ўтказилишидан икки иш куни олдин (соат 13-00гача) тамом бўлади.

Савдоларда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.e-auksion.uz сайтлари орқали олиш мумкин.

Мурожаат учун манзил: 100047, Тошкент шаҳар, Шахрисабз кўчаси, 85-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-371) 230-41-73, 230-41-70.

E-mail: tashreg@gki.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт:www.gki.uz,www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ёки Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-371) 230-41-81 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!



  • 931