Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Республикада каноп етиштириш қайтадан йўлга қўйилмоқда

13.08.2018

 Мамлакатимизда ғўзадошлар оиласига мансуб бўлган каноп ўсимлигини етиштириш айрим сабабларга кўра, кўп йиллар оралиғида тўхтатиб қўйилган эди. Бугун мазкур йўналишга бўлган эътибор оширилиб, канопни яна қайтадан экиш йўлга қўйилмоқда. Ўсимлик толасининг майинлиги, пишиқлиги ва яхши тўқилиши билан ажралиб туради. Давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига қилган ташрифида берилган топшириқлар юзасидан каноп ўсимлигини етиштириш билан шуғулланиш лозимлигига катта урғу берилиб, унинг илк ижроси сифатида вилоятнинг Қуйичирчиқ туманига экилиши лозимлиги белгиланди. “Каноптола” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Миролиев Шавкат Таджиевич мазкур йўналишдаги кўп йиллик тажрибасини амалда тадбиқ этган ҳолда, Қуйичирчиқ тумани Улуғбек ҳудудидаги Мингчинор маҳалласида 50 гектарлик ер майдонига каноп экиб, унинг уруғлигини етиштириш билан шуғулланмоқда.

Каноп толасидан олинадиган иплар электрокабель ва гилам тўқиш саноатларида, халқ хўжалигида брезент, арқон, ўт ўчириш учун ишлатиладиган эгилувчан шланглар, мебел матолари тайёрлашда хом ашё сифатида унумли қўлланилади. Ундан тайёрланган қопларда кофе ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сақланса, ўз хусусиятини ўзгартирмаган ҳолда анчагача туриши мумкин. Эндиликда мамлакатда экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида, Қуйичирчиқ туманида канопчилик билан шуғулланиш режалаштирилган.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 1562