Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси

10.05.2017

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 мартдаги 1-сон мажлиси Баёни топшириғига мувофиқ 2017 йил 10-12 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси 1-павильонида (Амир Темур 107 уй, Бодомзор метро бекати), X Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси бўлиб ўтади.

X Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида қуйидаги 5 та йўналиш бўйича инновацион ишланмалар намойиш этилади.

  1. “Саноат” йўналиши бўйича жами 128 та ишланма, жумладан, нефть-газ, кимё, тоғ-кон саноати, пахтани қайта ишлаш тармоғи ҳамда тадбиркорлар ва кичик бизнес учун тақдим этилади.
  2. “Ахборот технологиялари” йўналиши бўйича республика олий ўқув юртлари ҳамда ахборот технологиялари марказлари томонидан кенг доирадаги истеъмолчилар учун 75 та янги ишланма ва дастурий маҳсулот намойиши ўтказилади.
  3. “Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика” йўналиши бўйича касалликларни даволашнинг янги усуллари ва замонавий технологиялари, кекса ёшдаги аҳоли, шунингдек, оналар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олишга йўналтирилган янги ёндашувлар акс этган 66 та ишланма тақдим этилади.
  4. “Қишлоқхўжалиги” йўналиши бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қайта ишлаш тармоғи, озиқ-овқат саноати корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари эътиборига 87 та янги ишланма намойиш қилинади.
  5. “Фан ва таълим” йўналиши стендларида таълим, ёш авлодни тарбиялаш соҳасида кейинги йилларда эришилган ютуқлар, ҳорижий тилларни ўргатишга доир янги дастурлар, дарсликлар ва илғор педагогик технологияларни қамраб олган 12 та ишланма тақдим этилади.

Шу муносабат билан Сиздан тақдим этиладиган ишланмалар бўйича шартномалар тузиш мақсадида инновация ярмаркасида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси

Тел: (99871) 150-91-01; (99898) 123-77-05; 

(99895) 144-91-01; (99871) 202-21-21; (99871)150-91-02

www.chamber.uz; www.businessinfo.uz


Манба: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси

  • 928