Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Оммавий Оферта савдоларига қўйилган навбатдаги қийматли давлат активлари марҳамат!

25.10.2016
Офертанинг ҳар 15 кунда бир маротаба даврийликда бўлиб ўтадиган саналари 2016 йил 11 ноябрь кунлари соат 11-00 да ўтказиш белгиланган. Савдога марҳамат.

Олди-сотди шартномаларини тузиш шартлари:

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномасини тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига бошланғич тўлов пули сифатида тўлашлари лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси: Ғазначилик хисоб рақами: 200421860262660000000000002 СТИР: 200 555 539 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ х/р: 23402000300100001010 СТИР: 201122919 МФО: 00014;

Оммавий оферта савдоларига қатнашишга буюртманома қабул қилиш, билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган оммавий оферта савдоси ўтказилишидан уч иш соати олдин тамом бўлади.

* – Оммавий оферта савдоларини ўтказиш кунлари 2016 йил 11 ноябрь кунлари соат 11-00 да ўтказилади.

Бунда, биринчи офертани ўтказишда таклиф этиладиган сотиш нархи объектни оммавий савдоларга қўйишдаги дастлабки бошланғич нархда, кейинги оферталарни ўтказишда (савдоларда сотилмаган тақдирда) – нархни босқичма-босқич ҳар 15 кунда 10 фоизга пасайтирилади, лекин, бу дастлабки аукцион (танлов)га қўйилган нархнинг 50 фоизидан паст бўлмайди ҳамда савдога қўйиш нархи дастлабки савдога қўйиш нархининг 50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 (уч) ой муддат туради.

Оммавий офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили оммавий оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани тақдим этади:

1. а) Юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек ваколатли вакил учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;

b) Жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, ваколатли вакил оммавий офертада қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;

2. Оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада сотувчининг кўрсатилган банк ҳисоб рақамига бошланғич тўлов пули сифатида тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

3. Елимлаб оғзи ёпилган конвертга солинган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи таклифлари:

- сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

- инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (агар мавжуд бўлса);

- агар бу оммавий оферта шартларида белгиланган бўлса, қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 100077, Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-371) 268-23-21, 268-27-29 факс: 268-29-77.

E-mail: tashreg@gki.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг(0-371) 259-21-37 ёки Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-371) 267-74-64 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!


  • 893