Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар!!!

18.06.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3194-сонли қарорига асосан Ўрта Чирчиқ туманида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди.

Ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорларга 10 йил муддатга “ноль” ставка бўйича ижарага берилади, кейинчалик эса янги иш ўринларини барпо этган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз муддатида тўлаган тадбиркорлик субъектларига бепул ва ортиқча мажбуриятларсиз мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиб берилади. Кичик саноат зоналари ҳудудида кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни рўйҳатга олиш кадастр идоралари томонидан бепул амалга оширилади.

Эндиликда, Ўрта Чирчиқ туманидаги “Тошкент темир-бетон буюмлари заводи” ОАЖнинг 10,0 гектар ҳудудида барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланадиган кичик саноат зонаси ташкил этилиб, у ерга истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзлаган, қўшимча иш ўринларини яратиб, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида бўлган тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилади.

Тасдиқланган жойлаштириш схемасига мувофиқ, Ўрта Чирчиқ тумани кичик саноат зонасида тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган 11 та қуйидаги қисмларга бўлинган:

Т/р

Қисмлар рақами

Умумий ер майдони (га)

Шундан бино ва иншоотлар майдони (кв.м)

Изоҳ

1

3

0,30

210

Лаборотория биноси

2

4

0,45


Бўш ер майдони

3

6

0,41

525,03

Маъмурият биноси

4

14

0,27


Бўш ер майдони

5

15

0,27


Бўш ер майдони

6

16

0,40


Бўш ер майдони

7

17

0,40


Бўш ер майдони

8

18

0,40


Бўш ер майдони

9

19

0,51


Бўш ер майдони

10

20

0,40


Бўш ер майдони

11

21

0,40


Бўш ер майдони

Энг яхши лойиҳалар саноат зонаси ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади. Танлов таклифини тақдим этишда қуйидаги ҳужжатлар албатта мавжуд бўлиши лозим:

1. шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

2. юридик шахс бўйича гувоҳнома нусхаси;

3. муҳрланган конвертга солинган бизнес-режа, унда қуйидаги маълумотлар албатта ўз аксини топиши лозим;

4. инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, молиялаштиришнинг аниқ манбалари;

5. инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш шартлари;

6. яратиладиган иш ўринларининг сони ва меҳнат ресурсларини жалб этиш манбалари;

7. ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган хом-ашё ресурсларининг манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;

8. маҳсулот реализацияси учун мўлжалланган бозорнинг эгалланганлиги, аниқ харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги, экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса)

Ҳурматли тадбиркорлар, кичик саноат зонасида тадбиркорликни муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун туман прокурори раҳбарлигида ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, юзага келиши мумкин бўлган барча муаммо ва тўсиқлар оператив тарзда ҳал этилади.

Бундан ташқари, киритиладиган инвестиция ҳажмига қараб, юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи ва ягона солиқ тўловидан имтиёзлар кўзда тутилган.

Шошилинг, қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Ҳужжатлар эълон чиқарилган кундан бошлаб 1 (бир) ой муддат ичида (23 июнь соат 17-00 гача) Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида қабул қилинади.

Танлов жорий йилнинг 25 июнь кунида туман ҳокимлигининг мажлислар залида соат 10-00 дан бошланади.

Қизиқтирган саволлар юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигининг (0370) 76-23-064, “Ўрта Чирчиқ тумани кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонасининг (90) 349-90-82, ҳамда Тошкент вилоят рақобат бошқармасининг 230-41-73, 230-41-70 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.


Манба: Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги

  • 900