Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

03.12.2019
Юридик шахслар, юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 1-NH shakli йилда бир марталик (ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида 2019 йил ноябрь ойи) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 16 санасидан кечиктирмай eStat 3.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.
Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.
Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
2019 йил учун юқоридаги давлат статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар рўйхатини Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти www.stat.uz га кирган ҳолда у ердаги интерактив хизматлар бўлимидан шакллар рўйхати саҳифасида корхона ва ташкилотнинг хос СТИР (ИНН) кодини терган ҳолда билиб олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.


Манба: Тошкент вилояти статистика бошқармаси

  • 230