Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

31.07.2019
Юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 1-К shakli ойлик (Ташкилот фаолияти тўғрисида) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) eStat 3.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.
Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.
Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
2019 йил учун юқоридаги давлат статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар рўйхатини Давлат статистика қўмитасининг расмий веб сайти www.stat.uz га кирган ҳолда у ердаги интерактив хизматлар бўлимидан шакллар рўйхати саҳифасида корхона ва ташкилотнинг хос СТИР (ИНН) кодини терган ҳолда билиб олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.


Манба: Оҳангарон шаҳар статистика бўлими

  • 708