Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Эълон! Осиё чемпионати Тошкент вилоятида ўтказилади

Эълон! Осиё чемпионати Тошкент вилоятида ўтказилади
22.04.2019
Жорий йил 22-28 апрель кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ҳамда Осиё велоспорт конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирларга Тошкент вилояти ва шаҳри мезбонлик қилади.

Шу масала юзасидан вилоят ҳокими раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Унда чемпионатни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Мусобақа ва Конгресс иштирокчиларини кутиб олиш, уларга ҳамроҳлик қилиш, мусобақа учун танланган шоссе (Бўстонлиқ туманидаги "Билдирсой" дам олиш маскани, 4Р12 автотрассаси) ни Осиё велоспорт конфедерацияси Комиссияси талаблари даражасига келтириш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди, галдаги ишлар белгиланди. Хусусан, барча зарур-моддий техник жиҳозлар анжуманга шай ҳолатга келтирмоқда.

Мусобақа давомида фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракатланиш, зарур ҳолларда, тезкор тиббий ёрдам бериш мақсадида, 30 та мотоциклчилар иштирокчиларни кузатиб боради.

Конгресс Тошкент вилояти "Чорвоқ" оромгоҳида бўлиб ўтади.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 436