Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    198 19.9%
    95 9.5%
    206 20.7%
    159 15.9%
    339 34.0%
Эълонлар

Эълон. Тошкент вилояти аҳолиси билан учрашув ташкил этилади

14.12.2017
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов ва вазир ўринбосари А.Ташкуловлар иштирокида “Адлия органлари фаолиятида коррупция ва хизмат мавқеини суистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуришда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммолари” мавзусида Тошкент вилояти аҳолиси билан учрашуви ташкил этилади.

Учрашув-суҳбат жойи:
1-кун Бўка тумани 19-сонли мусиқа ва санъат мактаби

Вақти: 2017 йил 18 декабрь, соат 09:00 дан 14:00гача
Сайёр қабулга Бўка, Бекобод, Пискент, Ўрта Чирчиқ туманлари ҳамда Бекобод ва Нурафшон шаҳарлари аҳолиси таклиф этилади*.

Қибрай тумани “Дўрмон” маданият саройи

Вақти: 2017 йил 18 декабрь, соат 16:00 дан 21:00гача
Сайёр қабулга Қибрай, Тошкент, Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳарлари аҳолиси таклиф этилади*.

2-кун Янгийўл шаҳри 22-сонли мусиқа ва санъат мактаби

Вақти: 2017 йил 19 декабрь, соат 09:00 дан 14:00гача
Сайёр қабулга Зангиота, Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманлари ҳамда Янгийўл шаҳри аҳолиси таклиф этилади*.

Оҳангарон тумани 31-сонли мусиқа ва санъат мактаби

Вақти: 2017 йил 19 декабрь, соат 16:00 дан 21:00гача
Сайёр қабулга Оҳангарон тумани ҳамда Олмалиқ, Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари аҳолиси таклиф этилади*.

Мурожаат ва шикоятларингизни қабул қилиш жараёнини Сиз учун қулайлаштириш мақсадида уларни аввалдан ёзма шаклда тайёрлаб келишингизни тавсия қиламиз.

*қабулнинг биринчи куни турли сабабларга кўра жадвалда кўрсатилган жойга белгиланган вақтда етиб бора олмаган вилоятнинг барча (қайси бўлишидан қатъий назар) туманлари аҳолиси иккинчи кун жадвалда кўрсатилган жойларга белгиланган вақтларда қабулларга келиши мумкин.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1092