Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Эълон. Тошкент вилояти аҳолиси билан учрашув ташкил этилади

14.12.2017
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.Бобожонов ва вазир ўринбосари Б.Бобохоновлар иштирокида “Ички ишлар органлари фаолиятида коррупция ва хизмат мавқеини суистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуришда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммолари” мавзусида Тошкент вилояти аҳолиси билан учрашуви ташкил этилади.

Учрашув-суҳбат жойи:
1-кун Юқори Чирчиқ тумани 24-сонли мусиқа
ва санъат мактаби

Вақти: 2017 йил 18 декабрь, соат 09:00 дан 21:00гача
Сайёр қабулга Юқори Чирчиқ, Зангиота, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари ҳамда Ангрен, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари аҳолиси таклиф этилади*.

2-кун Бекобод тумани 16-сонли мусиқа ва санъат мактаби

Вақти: 2017 йил 19 декабрь, соат 09:00 дан 21:00гача
Сайёр қабулга Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент, Чиноз, Янгийўл, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманлари ҳамда Бекобод, Янгийўл, Нурафшон ва Олмалиқ шаҳарлари аҳолиси таклиф этилади*.

Мурожаат ва шикоятларингизни қабул қилиш жараёнини Сиз учун қулайлаштириш мақсадида уларни аввалдан ёзма шаклда тайёрлаб келишингизни тавсия қиламиз.

*қабулнинг биринчи куни турли сабабларга кўра жадвалда кўрсатилган жойга белгиланган вақтда етиб бора олмаган вилоятнинг барча (қайси бўлишидан қатъий назар) туманлари аҳолиси иккинчи кун жадвалда кўрсатилган жойларга белгиланган вақтларда қабулларга келиши мумкин.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1046