Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Эълон. Тошкент вилояти аҳолиси билан учрашув ташкил этилади

14.12.2017
Ўзбекистон Республикаси Солиқ давлат қўмитаси раиси Б.Парпиев ва раис ўринбосари Н.Нарбаевлар иштирокида “Солиқ органлари фаолиятида коррупция ва хизмат мавқеини суистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуришда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммолари” мавзусида Тошкент вилояти аҳолиси билан учрашуви ташкил этилади.

Учрашув-суҳбат жойи:
1-кун Янгийўл шаҳри 22-сонли мусиқа ва санъат мактаби

Вақти: 2017 йил 18 декабрь, соат 09:00 дан 14:00гача
Сайёр қабулга Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Янгийўл ва Чиноз туманлари ва Янгийўл шаҳри аҳолиси таклиф этилади*.

Нурафшон шаҳри 12-сонли мусиқа ва санъат мактаби

Вақти: 2017 йил 18 декабрь, соат 16:00 дан 21:00гача
Сайёр қабулга Бекобод, Бўка, Юқори Чирчиқ, Пискент ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳамда Нурафшон ва Бекобод шаҳарлари аҳолиси таклиф этилади*.

2-кун Чирчиқ шаҳри “Кимёгарлар” саройи

Вақти: 2017 йил 19 декабрь, соат 09:00 дан 14:00гача
Сайёр қабулга Бўстонлиқ, Паркент, Тошкент, Зангиота ва Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳри аҳолиси таклиф этилади*.

Олмалиқ шаҳри Металлург саройи

Вақти: 2017 йил 19 декабрь, соат 16:00 дан 21:00гача
Сайёр қабулга Оҳангарон тумани ҳамда Олмалиқ, Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари аҳолиси таклиф этилади*.

Мурожаат ва шикоятларингизни қабул қилиш жараёнини Сиз учун қулайлаштириш мақсадида уларни аввалдан ёзма шаклда тайёрлаб келишингизни тавсия қиламиз.

*қабулнинг биринчи куни турли сабабларга кўра жадвалда кўрсатилган жойга белгиланган вақтда етиб бора олмаган вилоятнинг барча (қайси бўлишидан қатъий назар) туманлари аҳолиси иккинчи кун жадвалда кўрсатилган жойларга белгиланган вақтларда қабулларга келиши мумкин.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1027