Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

10.11.2016

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан

чет эл инвесторлари диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нол” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.

Танлов савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилади.

Инвестиция киритиш мобайнида яратилган ишчи ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил бахоловчи ташкилот томонидан бахолатади,
бунда бахолашга кетадиган сарф харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

инвестиция киритиш шарти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштиришда инвестор томонидан инвестиция киритиш муддати тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, хусусийлаштирилган объектининг 60 фоиздан кам бўлмаган ҳудуди (бино ва иншоотлар) ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган бўлиши лозим.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2016 йил 14 декабр куни, соат 900 да Тошкент вилояти ҳокимлиги биносининг 4-қаватидаги конференция залида очилади.

Танловда қатнашиш учун муҳрлаб қўйилган таклифлар олиш 2016 йил 12 декабр 1800 да ҳамда танлов бўлиб ўтмаганда оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган санасидан камида икки иш куни олдин тўхтатилади.

Танлов савдоси ушбу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар ҳар хафтанинг чоршанба кунлари, соат -900 да бўлиб ўтади.

Танлов хужжатларида ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: 100077, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида жойлашган
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

танловда қатнашиш истаги билдирилган ариза;

нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси ҳамда ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун — паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифи, унда қуйидагилар бўлиши керак:

бизнес-режани бажариш, асбоб-ускуналар етказиб бериш (назарда тутилган бўлса) муддатлари, ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот турлари ёхуд кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналардан ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара кўрсатилган бизнес-режа, шу жумладан инвестиция киритиш режаси;

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш, шу жумладан давлат мулки объектини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик жиҳатидан фойдаланиш шартлари;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 100077, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 268-23-21, 268-29-77.

Факс: (0-371) 268-29-44. Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.tashvil.gov.uz.

Шунингдек, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида жойлашган “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг Жанубий кон бошқармасига қарашли “1-сонли автоколонна биноси” бўйича Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “SEOWON KIUP” хорижий корхонаси – 15 ой муддат ичида “Объектда қурилиш ва қайта таъмирлаш (реконструкция) ишларини амалга ошириш орқали ғўза поясини қайта ишлаш орқали ёғоч қиринди плиталари (ДСП) ишлаб чиқаришни ташкил этиш” учун 4,0 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция мажбуриятларини бажариш ҳамда 50 та янги иш ўринларини яратиш;

Тошкент вилояти, Тошкент вилояти, Олмалиқ шахри, Иванова кўчаси 5-уй манзилида жойлашган “Бўш турган маъмурий бино” бўйича "GOLDEN OLMALIQ GROUP" масъулияти чекланган жамияти - 1 йил (12 ой) муддат ичида “Объектда қурилиш ва қайта таъмирлаш (реконструкция) ишларини амалга ошириш орқали автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчасини ташкил этиш” учун 287,0 млн.сўм миқдорда инвестиция мажбуриятларини бажариш ҳамда 22 та янги иш ўринларини яратиш;

Тошкент вилояти, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, 11-даҳа, С.Рахимов кўчаси ҳудудида жойлашган “Ёшлик спорт залининг бўш турган биноси” бўйича “BEK MADAD QURILISH” масъулияти чекланган жамияти – 15 ой муддат ичида “Объектда қайта таъмирлаш (реконструкция) ишларини амалга ошириш орқали спорт мажмуаси (тринажер, футбол, валейбол, ганбол мадойлари) ташкил этиш” учун 850,0 млн.сўм миқдорда инвестиция мажбуриятларини бажариш ҳамда 18 та янги иш ўринларини яратиш шартлари бўйича танлов ғолиби деб топилди;

Манба: Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси

  • 865