Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Чиноз туманида 2018 йил 21 июль куни очилиши белгиланган туристик объектлар тўғрисида маълумот

18.07.2018
“Муқими” фермер хўжалиги томонидан ташкил қилинган аквапарк. Хўжалик раҳбари Эрхўжаев Муқум. (тел.: 97-447-19-63)
Хўжалик томонидан жами 1 800.0 млн.сўм инвестиция киритиш ҳисобига аквапарк ташкил этилди. Шундан, 900.0 млн.сўм тижорат банк кредити ҳамда 900.0 млн.сўм ўз маблағи, 15 та янги иш ўринлари яратилди.
Ушбу объект Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинган, ташриф баёнларига киритилган ҳамда алоҳида назоратга олинган инвестиция лойиҳалари рўйхатига киритилган бўлиб, объектда ташриф буюрувчилар мароқли хордиқ чиқаришлари учун шароитлар яратилган, аквапаркда сув аттракционлари, ёш болалар учун мини-аттракционлар, катталар ва болалар учун алоҳида бассейнлар ташкил қилинган.
Объектни очилиш маросими 21 июль соат 10:00 га белгиланган.


“Фаворит” МЧЖга қарашли дам олиш маскани. Раҳбари: Ким Эдуард (тел. 97-156 61 51). Умумий майдон 6.7 га. Ҳудудда икки қаватли 5 та бино, ҳар қаватдаги хоналар сони 2 та. Дам олувчилар учун барча шароитлар яратилган, хусусан мини-футбол майдони, ҳаваскор балиқ овчилари учун сунъий кўл яратилиб, сазан ва карась балиқлари боқилади, болалар учун ўйингоҳи ва бассейн ташкил қилинган, катталар учун бассейн қуриш режалаштирилган. Мавсумда 5 та янги иш ўрни яратилади.
Дам олиш маскани лойиҳа ташаббускорининг 150.0 млн.сўм ўз маблағи ҳисобига ташкил қилиниб, 5 та янги иш ўринлари ташкил қилинди.
Объектни очилиш маросими 21 июль соат 11:00 га белгиланган.


“Орхидея люкс” МЧЖга қарашли дам олиш маскани. Раҳбари: Рахматов Абдуҳаким (тел. 97-609 55 00). Умумий майдон 3.7 га. Ҳудудда 5 қаватли 1 та бино, ҳар қаватдаги хоналар сони 12 та, (шундан 6 та люкс хона), бундан ташқари 7 та коттеж (хоналар сони 6 тадан) мавжуд. Катталар учун бассейн ва болалар майдончаси мавжуд, футбол ва волейбол майдони қуриш, сунъий кўл яратиш режалаштирилган. Битта моторли қайиқ мавжуд, 2 та катамаран олиб келинади.
Дам олиш маскани лойиҳа ташаббускорининг 1 475.0 млн.сўм ўз маблағи ҳисобига ташкил қилиниб, 30 та янги иш ўринлари ташкил қилинди.
Объектни очилиш маросими 21 июль соат 12:00 га белгиланган.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 873