Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Бекобод туман ҳокимлиги ҳоким ўринбосари лавозимига танлов эълон қилади

29.09.2020


Тошкент вилояти Бекобод туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали билан ҳамкорликда “Тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик ишлари бўйича ўринбосари” вакант лавозимини малакали ва энг муносиб номзод эгаллаши мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Номзодга қўйиладиган малака талаблар қуйидагича:

1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

2) Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши;

3) олий маълумотга эга (хорижий олий маълумот устунлик беради);

4) давлат тилини мукаммал даражада билади (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

5) юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажара оладиган;

6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этади;

7) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган;

8) давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган;

9) оҳирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим.

10) бинолар ва иншоотлар қурилиши, архитектор, йўл қурилиши, иссиқлик-энергетика, геодезия, картография ва кадастр (функциялар бўйича), шаҳар қурилиши ҳамда коммунал инфратузилмани ташкил этиш ва бошқариш, муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича) мутахассисликларига эга бўлган шаҳсларга устунлик берилади;

11) давлат фуқаролик хизматига доир қонун ҳужжатларини қўллаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган;

12) Windows амаллари, дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиши;

13) Компьютер техникаларининг ишлашини таъминлаш ва носозликларни бартараф қилишни ташкил қила олиши;

14) Замонавий рақамли воситаларни ишлата олиш қобилиятига эга бўлиши.

Эътибор беринг!

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан 3 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокимлигининг расмий сайти ҳамда (99) 406-04-88 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати

2020 йилнинг 29 сентябрь кунидан 13 октябрь кунига қадар давом этади

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.




  • 493