Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

13.12.2016

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан

чет эл инвесторлари диққатига!

Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича Тошкент вилояти танлов комиссияси юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари тақдим этган таклифлари асосида ўтказиладиган очиқ танловга таклиф этади!

Танловга қуйидаги давлат объектлари ҳисобланган “CHIRCHIQ KICHIK SANOAT ZONASINI BOSHQARISH YAGONA DIREKSIYASI” давлат унитар корхонаси бино ва иншоотлари ва ер майдони қўйилади:

1. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигига қарашли Чирчиқ шаҳри, Тикланиш кўчаси 1А манзилда жойлашган бино – иншоотлар ва ер майдони.

Танловга қўйилган бино – иншоотлар ва ер майдони тавсифи ва шартлари:

умумий ер майдони – 9.8 га;

қурилиш ости майдони – 18.4 минг кв.м;

Коммуникация: Газ ва электр энергиясига уланиш имконияти мавжуд, ичимлик суви мавжуд.

Фаолияти ихтисоси: Ноозик-овкат махсулотлари ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш.

- энг юқори ишчи ўринларни ва инвестиция киритишни таклиф этиш;

- инвестицион мажбуриятларни қисқа муддатларда амалга ошириш.

Танловга аризаларни кабул килишнинг охирги муддати: Танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган санадан ва конвертларни очиш вақтидан икки иш куни олдин тўҳтатилади.

Балансда сақловчи: “CHIRCHIQ KICHIK SANOAT ZONASINI BOSHQARISH YAGONA DIREKSIYASI” давлат унитар корхонаси

Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш буйича Тошкент вилояти танлов комиссиясининг танлови 2016 йил 21 декабр куни соат 11-00 да Тошкент вилояти хокимлиги биносида ўтказилади.

Танлов шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий танлов ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари соат 11-00 да бўлиб ўтади.

Танловада қатнашиш учун “CHIRCHIQ KICHIK SANOAT ZONASINI BOSHQARISH YAGONA DIREKSIYASI” давлат унитар корхонасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378–сонли карорида белгиланган ҳужжатлар такдим этилади.

Мурожаат учун манзил: Тошкент вилояти Чирчик шахри Тикланиш кучаси 1А.

Маълумотлар учун тел/факс: (0-371) 268-23-21.

Электрон почта: Интернет тармоғидаги веб сайт; www.toshvil.uz www.gki.uz, www.gkitorg.uz.

Конкурсга марҳамат қилинг!



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 886