Сўровнома
Эълонлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!
06.09.2019Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонига асосан давлат объектларига камида 1,0 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан тўғридан-тўғри сотиш имконияти яратилди.
Ушбу объектлар бўйича талабгорлар томонидан камида 1,0 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш таклифи келиб тушганида вилоят комиссияси ва халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Объектлар бўйича ҳужжатлар 7 кун ичида Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига тақдим этилиши лозим.
Ушбу муддатда объектлар бўйича таклифлар келиб тушмаган тақдирда савдолар вилоят комиссияси ва халқ депутатлари вилоят кенгашинг кейинги йиғилиш кунларида бўлиб ўтади.
Мурожаат учун манзил: 111500, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 90 уй. Тел: 70-76-25-895, 90-947-13-03,
99-883-54-82, 71-232-80-25
Манба: Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
-
-
717