Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

25.11.2019

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “ ОХАНГАРОНШИФЕР ”АЖ устав фондидаги 53,97 фоиз давлат акция пакетини биржа савдоларига қўяди.

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги улуши - 53,97 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларнинг умумий сони – 121 326 (бир юз йигирма бир минг уч юз йигирма олти) дона оддий ва 11 592 (ўн бир минг беш юз тўқсон икки) дона имтиёзли акция;

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 128 683 477 433,0
(бир юз йигирма саккиз миллиард олти юз саксон уч миллион тўрт юз етмиш етти минг тўрт юз ўттиз уч) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 (оддий ва имтиёзли акция алоҳида)

Давлат акцияларини сотиб олишни хоҳловчилар 2019 йилнинг 
27 декабрдан бошлаб “Тошкент" РФБнинг махсус платформаси орқали орқали давлат акция пакетларини сотиб олишга ариза беришлари мумкин.

Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш тартиби бўйича барча қизиқтирган саволларни Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қумовул ҚФЙ, 
Паркент тракт кўчаси, 15 уй.

Телефон рақами: (71) 230-34-80

Электрон почта манзили: Toshvil@davaktiv.uz

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” акциядорлик жамияти.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: 90 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: msbu-depozitariy@mail.ru

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: – “Оҳангароншифер ” АЖ

Манзил: Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар, Саноат ҳудуди

Телефон рақами: 70 645-39-99, Факс: 70 645-39-96

Электрон почта манзили: office@shifer.uz

Маҳаллий ва хорижий инвесторлар диққатига!

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (71) 259-21-37, (71) 232-80-25.


Манба: Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси

  • 901