Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

31.05.2019
Тошкент вилоятида давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси 1 (бир) сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажариш шати билан сотиладиган давлат активлари бўйича электрон онлайн очиқ аукцион (www.e-auksion.uz) савдоларига таклиф этади.
Электрон онлайн очиқ аукцион савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилади.
Электрон онлайн-аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.
Электрон онлайн-аукцион савдолари 2019 йил 10 июндан бошлаб объектнинг жойлаштирилиши кунига қараб ҳар 10 кун муддатда соат 9-00 дан 18-00 га ўтказилади.
Савдоларда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.e-auksion.uz сайтлари орқали олиш мумкин.
Мурожаат учун манзил: 111503, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қумовул ҚФЙ, Паркенттракт кўчаси, 15 уй.
Маълумотлар учун телефонлар: 0(371) 231-19-85.
E-mail: tashreg@davaktiv.uz
Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат активларини бошқариш агентлиги (0-371) 259-21-37 ёки Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-371) 231-19-32 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!


  • 476