Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Эълонлар

Барча юридик ва жисмоний шахслар диққатига!

14.07.2016

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори асосида Тошкент вилоятида танловга қўйилаётган обеъктлар тўғрисида эълон.

Танлов 2016 йилнинг 12 августдан бошланади. Тошкент шахар, А.Темур шох кўчаси 17-уйда жойлашган, Тошкент вилоят ҳокимлиги биносида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш истагидаги юридик ва жисмоний шахслар савдо ташкилотчиси "Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖнинг Тошкент минтақавий филиали жойлашган манзилга мурожаат қилиб, қуйидаги харакатларни амалга ошириши лозим:

1. Ўзини қизиқтирган ер участкасининг танлов ҳужжатлари нусхаларини (Республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари миқдоридаги ҳақ эвазига) олиши;

2. Танлов ҳужжатлари ҳамда унда кўрсатилган танлов шартларини билан батафсил танишиб чиқиши;

3. Танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳар танлов шартларидан келиб чиқиб ўзининг танлов таклифини ишлаб чиқиши;

4. Савдо ташкилотчиси билан закалат пули тўғрисидаги келишувни имзолаши ҳамда унга асосан белгиланган закалат пулини тўлаши;

5. Савдо ташкилотчисига икки нусхада танловда иштирок этиш бўйича ўз буюртманомасини тақдим этиши. Буюртманосага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, ҳар бир варағи имзоланган (юридик шахслар учун муҳр билан тасдиқланган) ҳамда ёпиқ конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари. 6. танлов таклифлари очиладиган ва эълон қилинадиган вақтларда танлов комиссияси фаолият юритадиган манзилда хозир бўлиш.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1683