Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!
01.03.2018УШБУ ОБЪЕКТЛАР НЕГИЗИДА ФАҚАТ БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ
Инвестиция киритиш мобайнида яратилган ишчи ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 йил давомида сақланади.
Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартномаимзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил бахоловчи ташкилот томонидан бахолатади, бунда бахолашга кетадиган сарф харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.
инвестиция киритиш шарти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштиришда инвестор томонидан инвестиция киритиш муддати тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, хусусийлаштирилган объектининг 60 фоиздан кам бўлмаган ҳудуди (бино ва иншоотлар) ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган бўлиши лозим.
Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.
Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2018 йил 4 апрел куни, соат 900 даТошкент вилояти ҳокимлиги биносининг 1-қаватидагизалида очилади.
Танловда қатнашиш учун муҳрлаб қўйилган таклифлар олиш 2018 йил 30 март 1800 да ҳамда танлов бўлиб ўтмагандаоммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган санасидан камида икки иш куни олдин тўхтатилади.
Танлов савдоси ушбу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар ҳар хафтанинг чоршанба кунлари, соат -900 да бўлиб ўтади.
Танлов хужжатларида ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси.
Мурожаат учун манзил100060, Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 42-уй. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 232-80-25, 230-41-70. Факс: (0-371) 230-41-80. Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.tоshvil.uz.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ёки Тошкент вилояти рақобат бошқармасининг (0-371) 230-41-75 рақамли Ишонч телефонларига шунингдек Тошкент вилояти ҳокимлигининг (0-371) 232-80-25 телефон рақамларигазудлик билан хабар беришингиз сўралади.
Савдоларга марҳамат қилинг!
-
-
1147