Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон Республикаси

Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ва иқлими

Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган бўлиб, умумий майдони 448,9 минг км.кв.ни ташкил этади. Республика ҳудуди шарқдан ғарбгача 1 425 км ни, шимолдан жанубгача эса 930 км ни ташкил этади.

Республика шимолда ва шимолий-шарқда Қозоғистон, шарқда ва жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, ғарбда Туркманистон, жанубда эса Афғонистон билан чегарадошдир. Давлат чегарасининг Афғонистон билан узунлиги — 137 км., Қозоғистон — 2.203 км., Қирғизистон — 1.099 км., Тожикистон — 1.161 км. ва Туркманистон билан — 1.621 км.


Ўзбекистон океан ва денгизлардан узоқда, евросиё материгининг ички қисмида жойлашганлиги туфайли континентал иқлимга эга бўлиб, осмони нихоятда очиқ, серофтоб, узоқ давом этадиган жазирама иссиқ ва қуруқ ёз билан, шу географик кенглик учун бирмунча совуқ қиш билан тавсифланади. Ўзбекистонда иқлимнинг барча унсурларининг йиллик ўзгариши орасида катта тафовутлар мавжуд бўлиб, улар энг аввало иқлим ҳосил қилувчи омилларнинг хусусиятларига боғлиқ.

Ўзбекистон иқлими унинг географик ўрни ва у билан боғлиқ ҳолда қуёш радиацияси, атмосфера циркуляцияси, релефи, ер юзасининг ҳолати, иқлимга кишилар хўжалик фаолиятининг (антропоген) таъсири натижасида ташкил топади.

Ўзбекистон иқлимини ҳосил қилувчи омиллар ичида энг муҳимларидан бири — унинг географик ўрни ва у билан боғлиқ қуёш радиациясидир. Қуёш радиацияси барча табиий жараёнларнинг эиергетик негизи (базаси) ҳисобланади. Қуёш радиацияси эса ўз навбатида жойнинг географик кенглигига, ҳавонинг очиқлигига ва Қуёшнинг нур сочиб турадиган даврига узвий боғлиқдир.

Маълумки, Ўзбекистон чўл зонасида, асосан субтропик кенгликларда, океанлардан ичкарида жойлашган. Бу эса унинг иқлимидаги баъзи хусусиятларни, чунончи, Қуёшни уфқдан баланд туриб узоқ вақт ёритиб ва иситиб туришини, кам булутли бўлишлигини шаклланишида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон анча жанубий кенгликларда (тахминан 37° ва 45°-36 шимолий кенгликларда) жойлашганлиги туфайли ёзда Қуёш нури анча тик тушиб (июнда шимолда 71—72°, жанубда 760баландда туради) узоқ вақт нур сочиб туради. Қишда Ўзбекистон шимолида қуёш 21°, жанубида эса 29° бурчак ҳосил қилиб туради,. Жумҳуриятимиз ҳудудининг шимолдан жанубга 8°25 чўзилганлиги туфайли Қуёшнинг нур сочиб туриш даври ва у билан боғлиқ ҳолда ялпи қуёш радиаўиясининг миқдори ҳам ўзгаради. Шу сабабли Тошкентда Қуёш йилига ўрта ҳисобда 2889 соат нур сочиб турса, энг жанубда жойлашган Термизда бу кўрсаткич 3095 соатни ташкил этади. Ўзбекистонда йил бўйи, айниқса, ёзда хаво очиқ. бўлиб, булутли кунлар жуда кам. Шу туфайли жумҳуриятимизда қишлоқ хўжалик экинларининг пишиб йетишадиган даври хисобланган май—октябр ойларида Тошкентда куёш 1749 соат нур срчиб турса, Термизда 2012 соатга тснг. Вахоланки, бу кўрсаткич Қоҳирада (тахминан 30° ш. к. жойлашган) этади (1жадвалга қаранг.) Чунки Қоҳира Урта денгизга яқин бўлганлиги туфайли булутли кунлар Тошкент ва Термизга нисбатан кўп бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон қуёшли ўлка деб бежиз айтилмаган. Ўзбекистонда ёзда (июн—август ойларида) Қуёш нур сочиб турадиган даври нур сочишн мумкин бўлган даврнинг 84—95%ни, қишда (декабр—феврал) эса 40—50%ни ташкил этади.

Ўзбекистоннинг тоғли қисмида қуёшнинг нур сочиб туриш даври текисликка нисбатан 600—700 соат кам бўлади: тоғларнинг 2000 м баландлик қисмида Қуёш йилига ўртача 2300—2500 соат нур сочиб туради. Бунинг асосий сабаби тоғ ёнбағри бўйлаб кўтарилган сари булутли кунларнинг ортиб бориши, тоғ ёнбағрининг қуёшга нисбатан ҳолати (экспозиўияси)дир.

Ўзбекистонда қуёш уфқдан баланд бўлганлиги, булутсиз кунларнинг кўплиги (Тошкентда бир йилда 90 кун, Термизда эса 57 кун булутли бўлади) оқибатида қуёш узоқ вақт нур сочиб турганлиги туфайли унинг ҳудудига кўп ёруғлик энергияси (иссиқлик) тушади. Жумҳуриятимиз шимолий қисмида ҳар см2юзага йилига 136—140 килокалория иссиқлик, яъни радиаўия тушса, жанубий қисмига 160 килокалория иссиқлик тушади. Ялпи қуёш радиаўиясининг миқдори йил бўйи бир хил тақсимланмаган. Энг кўп қуёш радиаўияси ёз ойларига (қиш ойларига нисбатан 5 марта кўп) тўғри келади. Ҳатто Ўзбекистоннинг жанубида июлда радиаўия баланси 20 ккал/см2га йетади. Бунга сабаб ёзда қуёш уфқдан баландда туриб, узоқ вақт ёритиб, иситиб туришидир. Аксинча, қишда қуёш нури ётиқ тушади, булутли кунлар кўп бўлганлигидан кам ёритади, қор қопламининг мавжудлиги туфайли албедо катта бўлади. Натижада қишда, хусусан январда ялпи радиаўия миқдори Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий қисмида мусбат бўлиб, бир см2 юзага 0,1—1,0 ккал.ни ташкил этади. Лекин жумҳуриятимизнинг энг шимолиғарбий қисмида (Устюртда) баъзи йилларда қишда радиаўия баланси манфий бўлиши мумкин.

Ўзбекистон иқлимининг вужудга келишида атмосфера ўиркуляўиясининг (ҳаво массаларининг алмашиниб туриши) ҳам аҳамияти катта. Жумҳурият ҳудудига йил бўйи учта қуйидаги асосий ҳаво массалари таъсир этиб туради. Арктика, мўътадил (қутбий) ва тропик.

Ўзбекистон ҳудудида атмосфера ўиркуляўиясининг ўзгариб туриш хусусиятлари ҳақида яхши тасаввурга эга бўлиш мақсадида йилнинг иссиқ (ёз) ва совуқ (қиш) фаслига бўлиб тавсиф берамиз. Қишда Ўзбекистон ҳудуди кўпроқ арктика ва мўътадил (қутбий) хаво массалари таъсирида бўлиб, улар шимолиғарбдан, шимолдан ва шимоли-шарқдан кириб келади.

Маълумки, Туркистон, жумладан Ўзбекистон қишда Сибирҳ антиўиклонидан вужудга келган юқори босимли барометрик ўқдан жанубда жойлашган. Натижада ўша юқори босимли барометрик ўқдан, яъни шимоли-шарқдан Ўзбекистон ҳудудига ҳаво массаси кириб кела.ди. Бу ҳаво массаси антиўиклон хусусиятта эга бўлганлиги туфайли Ўзбекистонга кириб келгач, ҳаво очиқ, лекин кечалари қуруқ совуқ, кундузи эса қуёш нури таъсирида бир оз иси бошлайди, ёғин деярли ёғмайди. Бундай об-хаво уч кунга, баъзан эса бешетти кунгача давом этиши мумкин. Бундай обхавс қиш кунларининг 28%ни ташкил этади. Натижада Ўзбекистонни бошқа регионлардан келган унча кучли бўлмаган хаво массалари хам ўша Сибирҳ антиўиклонидан вужудга келган (мўътадил Сибир-қутбий) ҳаво массаси таъсирида ўзининг хусусиятини ўзгартириб Турон (махаллий континентал) хаво массасини хосил қилади.

Қишда Ўзбекистон ҳудудига баъзан илиқ тропик ҳаво массалари Эрон-Афғонистон томондан кириб келади. Натижада, Туркистоннинг жанубий қисмида мўътадил минтақа совуқ ҳавосинл Эрон ва Афғонистондан кириб келган илиқ тропик ҳавосидан ажратиб турувчи қутб фронти вужудга келади. Фронт чизиғи атрофида об-хаво беқарор бўлиб, ўиклонлар ҳаракати кучайиб, Каспий денгизининг жанубий ва Қопетдоғ билан Парапамиз тоғларининг оралиғидаги Тажанг ва Мурғоб водийлари орқали Туркистонга кириб келади хамда шимоли-шарқ томонга қараб ҳаракат қилади, оқибатда Қозоғистон ҳудудида у кучсизланиб қолади.

Ўиклонлар ўзи билан иссиқ тропик ҳаво массасини олиб келганлиги туфайли улар қоплаб олган жойларда ҳаво илиб (ҳарорат 15—20 гача кўтарилади), булутлар кўпайиб, ёғинлар ёғади, Бундай обҳаво қиш кунларининг 25%ни ташкил қилади.

Мўътадил ва Арктика совуқ ҳаво массалари Россия текислигининг жанубишарқий қисми орқали шимоли-ғарбий ва шимолий томондан Ўзбекистон ҳудудига эсади. Бу ҳаво массалари қиш жунларининг 24%ни ташкил қилади. Шимолийғарбий томондан бостириб кирадиган ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудини анча совитиб, кунлик ҳароратни —10—20° пасайтиради. Бунинг устига баъзан қишда Арктика совуқ ҳаво массаси ҳам бостириб кириб, туриб қолиши натижасида ҳарорат январ ойларида —35°гача пасайиши мумкин. Бундай совуқлар 1930 йил декабрда, 1948 йил декабр, 1949 йил январда, 1969 йили январ ойларида кузатилган. 1948/49 йили қишда содир бўлган ана шундай совуқ кунлар Ўзбекистониинг жануби ва ҳатто Эронда содир бўлиб, жуда кўп мевали дарахтларни совуқ уриб, қуритиб юборган.

Юқорида қайд қилганимиздек, ўиклонларнинг шарққа қараб силжиши оқибатида Ўзбекистон ҳудудига ғарбдан мўътадил минтақанинг денгиз ҳаво массаси ҳам кириб келади. Бу ҳаво массаси Ўрта ва Қора денгизлари орқали ўтганлиги туфайли нам бўлиб, ёмғир, баъзан эса қор ёғишига сабаб бўлади. Бундай обҳаво қиш кунларининг 11%ни ташкил этади.

Йилнинг иссиқ фаслида Ўзбекистонда ҳаво ўиркуляўияси қиш фаслидан кескин фарқланади. Чунки май ойидан бошлаб Турон текислиги ҳавоси тезда қизиб кетиши оқибатида паст босимли марказ — термик депрессияси вужудга келади. Натижада ҳаво ўта қизиб маҳаллий континентал Турон тропик ҳавоси шаклланади ва бу даврда Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилиб Термизда 50°га йетиши кузатилган. Бундай обхаво (термик депрессияли кунлар) ёз даврининг 15%ни ташкил қилади.

Ёзда Турон текислигининг шимолида мўътадил (қутбий) фронт чизиғи жойлашиб, бир тармори Қозогистонда, иккинчи тармори эса Қора денгизнинг шимоли ва Волга дарёсининг Ўрта оқимида жойлашиб, ҳаво босими юқоридир. Натижада термик депресия ўша юқори босимли ҳаво массасини худди сўрғич (насос) каби тортиб олиши оқибатида шимолдан, шимолиғарбдан ва ғарбдан салқин ҳаво массаси Турон текислиги томон эсади. Маълумотларга қараганда ёзда шимолий ва шимоли-ғарбий (ёз кунларининг 38%ни ташкил этади) ҳамда ғарбий (ёз кунларининг 29%) салқин ҳаво массалари Турон текислигида қишга нисбатан 1,5—2,0 марта кўп такрорланади. Аммо Турон текислиги қизиб кетганлиги туфайли унинг обҳавосини у қадар ўзгартира олмайди, фақат ҳароратини 3—10°га пасайтиради, бинобарин, ҳамон ҳаво очиқ, қуруқ, нисбий намлик кам бўлиб, конденсаўияланиш жараёни қийинлашади. Шу туфайли Турон текислигида шимолий, шимоли-ғарбий ва ғарбий ҳаво массалари ёзда кўп эссада, ёғингарчилик бўлмайди. Бу ҳаво массалари Ўзбекистон тоғларида (юқорига кўтарилган сари ҳавонинг совиб бориши оқибатида) совиб, булутлар ҳосил қилиб, ёмғир, баъзан эса қор тариқасида ёғинларни вужудга келтиради.

Ўзбекистон ҳудудига эсувчи ҳаво оқимлари. Ўзбекистон иқлимининг таркиб топишида унинг ер усти тузилиши—релефи ҳам таъсир этади. Ўзбекистон ҳудудининг шарқи ва жануби тоғлар билан ўралган бўлиб, ғарби ва шимолий қисми очиқ. Шу сабабли унинг ҳудудига шимолдан, шимоли-ғарбдан ва ғарбдан эсувчи совуқ ҳаво массалари бемалол кириб келади Аксинча, жумҳуриятимиз жанубий қисмида Паропамиз каби тоғларнинг мавжудлиги илиқ тропик ҳаво массаларининг кириб келишига тўсиқ бўлади. Релефнинг жумҳурият иқлимига таъсирини яна ёғинлар тақсимотида ҳам билиш мумкин. Маълумки, нам олиб келувчи ғарбий, шимолиғарбий ҳаво массалари ёзда қишга нисбатан кўпроқ эсади, лекин унинг текислик қисми ёзда ниҳоятда қизиганлиги сабабли ёғин вужудга келмайди, аксинча тоғли қисмида эса ҳароратнинг пастлиги туфайли конденсаўияланнш жараёни юз бериб, ёмғир ёки қор ёриши мумкин. Бунинг устига бир хил баландликка эга бўлган тогларнинг ғарбий, жанубиғарбий ёнбағирларига ёғин кўп тушса, нам ҳаво массаларига тескари ёнбагирларига жуда кам ёғин тушади. Релефнинг иқлимга кўрсатаётган таъсирини Сурхон-Шеробод водийси мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бу водий шарқдан, шимолдан ва ғарбдан тоғлар билан ўраб олинганлиги туфайли совуқ ҳаво оқимини тўсади, оқибатда қиш Ўзбекистоннинг бошқа қисмларига нисбатан илиқ бўлиб январ ойининг ўртача ҳарорати Термизда 2,8°, Шерободда эса 3,6°. Релеф фақат жумҳуриятимизда ҳарорат ва ёғинларнинг тақсимотига эмас, балки шамоллар, айниқса маҳаллий шамоллар — фён, гармсел, Афғон шамоли, Бекобод шамолининг вужудга келишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Ўзбекистон иқлимига яна унинг йер усти ҳолати, яъни қор қоплами, тупроқлари, ўсимликлари ҳам таъсир этади. Чунки қор қопламининг қуёш радиаўиясини қайтариш қобилияти (алҳбедо) жуда катта (қор юзасига тушган радиаўиянинг 80—90% қайтади) бўлади. Бу эса йер юзасидаги ҳавонинг анча совиб кетишига олиб келади. Натижада ҳаво қўшимча равишда совиб, қишнинг қаттиқ келишига сабаб бўлади. Лекин Ўзбекистонда қор қоплами турғун бўлмасдан унинг шимолий қисмида 30 кун, жанубида эса 1—3 кунгина эримай туриши мумкин. Тоғли қисмида эса қор қоплами турғун бўлиб, энг баланд қисмларида эса ёзда ҳам сақланиб қолади. Бу ўз навбатида ҳавонинг салқин бўлишига қисман бўлсада таъсир қилади.

Узбекистон текислик қисми кўпрок қумлар билан қопланган бўлиб, сурқўнгир ва бўз тупроқ мавжуд, ўсимликлар сийрак ўсади. Бу эса қуёш радиаўиясининг кўп қисмини ютиб, оз қисмини қайтаради, бинобарин ҳавонинг исиб ҳароратнинг юқори бўлишига сабабчи бўлади.

Ўзбекистон иқлимининг ташкил топишига антропоген омил ҳам таъсир этмоқда. Чунки аҳолининг ўсиши ва урбанизаўияси, шаҳар ва саноат корхоналари ҳамда автомобилларнинг кўпайиши, ҳар хил қурилишлар туфайли ҳавога чанг, зарарли газлар, қурум, тутун ва қаттиқ заррачалар чиқарилиши оқибатида ифлосланиб алҳбедога таъсир этмоқда, конденсаўиялашиш жараёнини тезлаштирмоқда. Натижада жумҳуриятимиз саноатлашган шаҳарлари устида туманли кунлар кўпайиб, ёғин миқдори ортмоқда: Самарқанд шаҳрида бир йилда 14 кун туман бўлиб, 328 мм ёғин тушса, унинг атрофидаги қишлоқларда 8 кун туман бўлиб 317 мм ёғин ёғади. Буни устига аҳолиси зич, саноатлашган шаҳарларда атрофига нисбатан ҳавоси ифлос ва йиллик ўртача ҳарорат 0,5—1,5° юқори бўлади. Ҳавонинг ифлосланиши туфайли Ўзбекистонда 28 шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойларда ҳар хил зарарли аралашмалар санитар миқдордан анча юқори. Улар орасида Андижон, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Фарғона, Чирчиқ, Навоий, Тошкент, Самарқанд каби шаҳарлар бор.

Ўзбекистонда ҳозир 40 минг км2 дан ортиқ майдон суғорилиб воҳага айлантирилди. Натижада ўша жойларда микроиқлим ўзгариб, атрофидаги суғорилмаган йерларга нисбатан ёзда ҳаво ҳарорати 1,5—3,5°С гача пасайиб, нисбий намлик 10—15%га ошиб, воҳа иқлими вужудга келди. Бундай жойларга Қарши ва Мирзачўл, Фарғона, ЧирчиқОҳангарон, Зарафшон, Сурхон-Шеробод ва Қуйи Амударё воҳалари киради.

Орол денгизи суви сатҳининг пасайиши туфайли унинг атрофидаги ҳудудларда январнинг ўртача ҳарорати пасайиб, июлники ортиб баҳорда совуқ тушиш вақти 12 кунга сурилса, аксинча кузги совуқ тушиш вақти 12 кун аввал бошланмоқда.

Ҳароратнинг тақсимланиши. Ҳароратнинг тақсимланиши Ўзбекистонда радиаўияга, ҳавонинг горизонтал алмашинуви (адветик) ва йер усти тузилиши каби омилларга боғлиқ. Маълумки, ёзги ҳароратнинг тақсимотида қуёшнинг аҳамияти катта бўлиб, ундан келаётган иссиқлик йилданйилга деярли ўзгармайди, бинобарин, ёзги ҳарорат жумҳуриятимизда турғун бўлиб, қишдагидек ўзгарувчан эмас. Шу сабабли Ўзбекистонда ёз ойларида (июлавгуст) ҳароратнинг фарқи 3° атрофида. Лекин қишда ҳарорат шимолдан совуқ ҳавонинг, жанубдан эса иссиқ тропик хавонинг бостириб киришига боғлиқлиги туфайли декабрфеврал ойлари орасидаги фарқи 8°дан ошиши мумкин.
Ўзбекистон ҳудудида иссиқликнинг тақсимланиши ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун аввало йиллик ўртача ҳароратнинг жойлашишини билиш зарур. Ўзбекистон текислик қисмида ўртача йиллик ҳарорат шимоли-ғарбдан жанубишарққа қараб кўтарилнб боради. Агар Қорақалпоғистонда йиллик ўртача ҳарорат (Чурукда—8,6°, Нукусда—11,0°, Тўрткўлда —12,4°) 8,6—12,4° атрофида бўлса, БухороҚоракўл воҳасида (Шофирконда—14,2°, Қоракўлда—14,8°) 14,2—14,8°, жумхуриятимизнинг Сурхондарё водийсида (Деновда—15,9°, Термизда—17,8°, Шерободда —18,0°) эса 15,9— 18°ни ташкил этади. Демак, Ўзбекистонда энг салқин жой Устюрт платосида, энг иссиқ жой эса Сурхон-Шеробод воҳасида жойлашган. Бу ҳодиса жумҳуриятимизнинг тоғли қисмида бузилади. Чунки юқорига кўтарилган сари ҳарорат пасайиб боради. Шу сабабли Оҳангарон платосининг 2300 м баланд қисмида ўртача йиллик ҳарорат 4,0° бўлса, Туркистон тизмасининг 3200 м баланд қисмида — 0,1°, Ғарбий Тяншан тоғларининг 3700 м баланд қисмида эса — 6,5° дир.
Ўзбекистонда қиш обҳавоси ўзгарувчан бўлиб, энг совуқ ҳарорат январ ойида кузатилади. Январ ойининг ўртача ҳарорати ҳам жумҳуриятимизнинг текислик қисмида шимоли-ғарбдан жанубга қараб ўзгариб, кўтарилиб боради: Чурукда—11,1°, Нукусда—6,9°, Урганчда—5,1°, Шофирконда—1,5°, Қоракўлда—0,4°, Қаршида —0,2°, Шерободда —3,6°. Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистоннинг текислик қисмида Сурхон-Шеробод, водийси ҳамда Қашқадарё вилоятининг Китоб, Ғузор каби жойларидан ташқари қолган қисмида, шунингдек тоғларида январнинг ўртача ҳарорати нол даражадан пастдир.

Қишда баъзан Арктикадан ва Сибирдан совуқ ҳаво оқимининг келиши оқибатида Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат жуда ҳам пасайиб кетиб, энг паст даража шимоли-шарқида (Чурукда —37°, Нукусда—32°, Томдида— 31)— 29°—37°га тушиб кетади. Бу вақтда Ўзбекистоннинг энг илиқ ҳудуди ҳисобланган Сурхон-Шеробод водийсида ҳам энг паст даража ҳарорат (Шерободда —20°, Термизда—21°, Деновда—23°, Қумқўрғонда —25°) —20—25° пасайиб кетиб, субтропик ўсимликларга зарар йетказади.

Ўзбекистон ҳудудида айрим йиллари қиш илиқ келиб, ўсимликлар вегетация даврини тўхтатмайди. Бундай қиш «вегетацияли қиш» деб юритилади ва у кўпроқ Ўзбекистоннинг жанубида (умумий қишнинг 80—100% ташкил этади) кузатилади, аксинча шимолида эса «вегетацияли қиш» умумий қишнинг 0—5% ини ташкил этади, холос.

Ўзбекистонда ёз очиқ, қуруқ, жазирама иссиқ бўлиб, маҳаллий тропик ҳаво массаси таъсирида бўлади. Бунинг устига қуёш нури: тик тушиб, узоқ вақт ёритиб туради, натижада июл ойида ер юзаси жуда исиб кетиб, чўлларда қумлар 80°гача қизиши мумкин. Бу вақтда Ўзбекистон текислик ва тоғ олди ҳавоси исиб, июлнинг ўртача ҳарорати 27,3°—32° гача кўтарилади. Жумҳуриятимизда ёзда энг иссиқ жойлар Қизилқумнинг марказий қисмига (Томдида июлнинг ўртача ҳарорати 30°) ва Сурхон-Шеробод водийсига (Термизда —31,4, Шерободда —32,1°) тўғри келиб, июлнинг 30—32° изотермаси ўтади. Жумҳуриятимизда ёзда нисбатан салқинроқ, бўладиган ҳудуд Қуйи Амударё ва Устюрт платосида бўлиб, июлнинг ўртача ҳарорати (Чурукда—27,3°, Нукусда—27,1°, Урганчда—27,3°) 27,1—27,3° ни ташкил этади., Лекин тоғларга кўтарилган сари ҳар 100 м.га 0,6° пасайиши туфайли июлнинг ўртача ҳарорати Оҳангарон платосининг 2300 м баланд қисмида 16,2, Туркистон тизмасининг 3200 м қисмида 10,3, Ғарбий Тяншаннинг 3700 м баландлигида 4,2° га тушиб қолади.

Баъзи йиллари ёзда ҳаво ниҳоятда исиб кетиб, Ўзбекистоннинг текислик қисмида энг юқори ҳарорат июл ойида унинг шимолиғарбида (Чурукда +43°, Нукусда +44°) 43—44° га, марказий қисмида (Шофиркон ва Қоракўлда 45°) 45° га, жанубишарқида эса 48° га йетади. Ўзбекистонда энг иссиқ жой Термизда кузатилиб, 1914 йили 21 июнда энг юқори ҳарорат 49,6° га етганлиги қайд қилинган.

Ҳавонинг намлиги ва булутлиги. Ўзбекистон ҳавосининг намлиги ва булутлиги энг аввало ҳаво массаларининг хусусияти ҳамда алмашиниб туришига, ҳавонинг ҳароратига, йер усти ҳолатига ва ёғин билан буғланишнинг нисбатига боғлиқ. Ўзбекистон текислик қисмида ҳароратнинг, айниқса йилнинг иссиқ қисмида юқорилиги туфайли мумкин бўлган буғланиш ёғин миқдорига нисбатан 15—20 марта кўп. Жумҳуриятимизда мумкин бўлган буғланишнинг йиллик миқдори 900 мм (Орол атрофида)дан 2000—2500 мм (Қизилқум ва Термизда)гача йетади ва ойлар бўйича бир хил тақсимланган эмас. Йиллик буғланишни 100% десак, ўшанинг 80—85 фоизи йилнинг иссиқ (май—октябр) даврига тўғри келади. Ҳатто июл ойидаги буғланиш микдори январ ойидагига нисбатан 8— 10 марта кўп.

Қурғоқчил бўлган Ўзбекистон текислик қисмида ҳаво намлиги муҳим иқлим унсурларидан бири ҳисобланади. Ҳавонинг намлиги, хусусан ҳаводаги сув миқдорини билдирувчи мутлақ намлик жумҳурият ҳудуди бўйича бир хил тақсимланган эмас. Мутлақ намлик миқдори ҳаво ҳароратига, йер юзаси ҳолатига боғлиқ ҳолда шимолдан жанубга қараб ўзгариб боради. Қишда, хусусан январда Ўзбекистон текислик қисмининг шимолида ўртача З—4 мм бўлса, жанубида 5—6 мм га йетади. Лекин тоғли қисмида ҳароратнинг пастлиги туфайли мутлақ намлик миқдори 1—2 мм дан кам. Ёзда ўртача мутлақ намлик миқдори қишга нисбатан кўп бўлиб, Орол денгизи бўйида, Қуйи Амударёда 19—25 мм га йетса, Қизилқумда 9—10 мм ни ташкил этади. Демак, ёзда мутлақ намликнинг тақсимланиши ҳароратдан ташқари яна суғориладиган йерларга, сув ҳавзаларининг (дарё, канал, сув омбори, кўллар) мавжудлигига ҳам боғлиқ.

Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг нисбий намлиги йил бўйи ўзгариб, ёзда камайиб, қишда эса ҳароратнинг пастлиги, ёғингарчиликнинг ортиши туфайли кўпаяди. Жумҳуриятимизда қишда (январда) ҳавонинг нисбий намлиги текислик қисмида шимолдан жанубга қараб 70—80% атрофида ўзгарса, тоғларда баландлашган сари камайиб 55—59% ва ундан пастга тушиши мумкин, Тошкентда 79%, Термизда 79% ни ташкил этса, мутлақ баландлиги 1438 м бўлган Чимёнда 59% га, мутлақ баландлиги 1545 м. бўлган Шоҳимардонда 55% га тушиб қолади.

Ўзбекистонда ёзда (июлда) ҳароратнинг юқорилиги ва деярли ёғин тушмаслиги туфайли ҳавонинг ўртача нисбий намлиги Қизилқумда, Қарши ва Шеробод чўлларида энг кам бўлиб, 30—35%ни ташкил этади. Қолган қисмларида эса ўртача нисбий намлик 40— 50% атрофида (Тошкентда—40%, Андижонда—46%, Чимёнда — 48%) ўзгаради. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қурғоқчил кунлар (нисбий намлиги 30% кам бўлган кунлар «қурғоқчил кунлар» деб юритилади) миқдорини билиш амалий аҳамиятга эга. Бундай кунлар жумҳуриятимиз текислик қисмида 155—202 кун атрофида ўзгаради: Тўрткўлда—155 кун, Когонда—202 кун.

Ўзбекистон иқлимининг яна бир ўзига хос томони шундаки у океанлардан узоқда, йевросиё материги ичкарисида жойлашганлиги оқибатида булутли кунлари кам бўлиб, йилнинг кўп даврида ҳавонинг очиқ бўлишлигидир. Ўзбекистон ҳудудида очиқ кунлар кўп бўлиб, йилига 143—168 кунни ташкил этади, аксинча булутли кунлар эса 52—94 кун, холос: Мирзачўлда бир йилда 143 кун очиқ, 83 кун булутли, Самарқандда 155 кун очиқ, 77 кун булутли, Когонда 168 кун очиқ, 54 кун булутли бўлади. Жумҳуриятимизнинг ҳам текислик, ҳам тоғли қисмида энг кўп очиқ ва энг кам булутли кунлар август—сентябр ойларига тўғри келади. Бу даврда текислик қисмида очиқ кунлар 19—27, булутли кунлар эса 0—4 кунни ташкил этади; тоғларда эса очиқ кунлар 12—15 кундир. Иил бўйи булутли кунларнинг энг кўпи январ—март ойларига тўғри келади. Бу даврда Ўзбекистон текислик қисмида 26—40 булутли кунлар бўлади: Хивада 26 кун, Когонда 29 кун, Фарғонада 39 кун, Китобда 40 кун булутли бўлади.

Ёғинлар ва қор қоплами. Ўзбекистонда ёруғлик ва иссиқлик йетарли бўлса, аксинча, ёғин миқдори жуда кам ҳамда ҳудуд бўйича ниҳоятда нотекис тақсимланган. Бунга жумҳуриятимизнинг материк ички қисмида жойлашиб, океанлардан узоқлиги, ҳаво массаларининг хусусиятлари ва релефи сабабчидир. Туркистон, жумладан Ўзбекистон қишда шимоли-шарқдан эсувчи қуруқ, совуқ ҳаво массаси— Сибир антиўиклони таъсирида бўлади. Ёзда эсадиган ғарбий, шимолиғарбий ҳаво массалари Турон текислигининг ниҳоятда қизиб, «термик депрессия» вужудга келганлигидан исиб, нисбий намлиги камайиб, конденсаўияланиш жараёни қийинлашиб, ёғин бермайди. Натижада, Ўзбекистон текислиги қисмига, хусусан шимоли-ғарбига ёғин жуда кам тушади. Жумҳуриятимизда энг кам ёғин тушадиган жойлар Қуйи Амударё, Қизилқумнинг ғарби ва Фарғона водийсининг ғарбий қисми ҳисобланиб, йилига ўртача 80—100 мм ёғин тушади: Хивада —79 мм, Нукусда—82 мм, Қўқонда—89 мм, Томдида—108 мм. Ўзбекистоннинг қолган текислик қисмида эса йиллик ёғин миқдори—300 мм атрофида: Чурукда—122 мм, Шофирконда —120 мм, Қоракўлда—114 мм, Термизда—133 мм, Навоийда—177 мм, Қаршида —225 мм, Каттақўрғонда 100—252 мм.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғлари томон йиллик ёғин миқдори ортиб боради. Чунки юқорига кўтарилган сари ҳароратнинг пасайиши оқибатида конденсаўияланиш жараёни содир бўлиб, ёғин вужудга келади. Бунинг устига ёғинларни асосан ғарбий ҳаво массалари олиб келганлиги туфайли жумҳурият тоғларининг ғарбий, жанубиғарбий ёнбағирларига ёғин шимолий ва шарқий ёнбағирларига нисбатан кўп тушади.

Ўзбекистон тоғ олди қисмларига йилига ўртача 300—550 мм (Деновда —360 мм, Қамашида —327 мм, Самарқандда —328 мм, Тошкентда—359 мм, Жиззахда —425 мм, Китобда—545 мм)гача ёғин тушади. Жумҳуриятимизда энг кўп ёғин унинг тоғли қисмига, хусусан Ғарбий Тяншан, Зарафшон ва Ҳисор тоғларининг ғарбий ва жанубиғарбий ёнбағирларига тўғри келиб, ўртача йиллик миқдори 550—900 мм, айрим жойларига эса 900 мм дан ҳам ортиқ ёғин тушади: Ҳазрати Баширда —550 мм, Шарғунда —625 мм, Чимёнда—787 мм, Хумсонда —879 мм, Омонқўтонда—881 мм.

Ўзбекистон ҳудудида ёғиннинг нотекис тақсимланишидан ташқари у йил фаслларида ҳам бир хил тушмайди. Умумий ёғин миқдорининг 30—50% и баҳорга, 25—40% и қишга, 10—12% и кузга, 1—10% и ёзга тўғри келади. Кўриниб турибдики, жумҳуриятимизда энг кўп ёғин миқдори баҳор ва қиш ойларига тўғри келади. Бунга асосий сабаб қиш ва баҳорга Ўзбекистон ҳудудида совуқ ҳаво массалари билан илиқ тропик ҳаво массаларини ажратиб турувчи ўрта минтақа фронт зонаси вужудга келиб, ўиклонлар ҳаракати кучайиб ёғин вужудга келади.

Ўзбекистон текислик қисмида, хусусан Устюрт, Қуйи Амударё, Қизилқум, Қуйи Зарафшон, Қарши ва Шеробод чўлларида энг кўп ёғин баҳор фаслига тўғри келиб, бу даврда умумий ёғин миқдорининг 35—50% и тушади: Устюртда 35% и, Қуйи Амударёда 42—45% и, Қизилқумда 48%, Қуйи Зарафшонда 44—45% и, Қарши ва Шеробод чўлларида эса ёғиннинг 44—45% и баҳорга тўғри келади.

Жумҳуриятимиз тоғ олди ва тоғ минтақасида ҳам энг кўп ёғин баҳорга тўғри келиб, у йиллик ёғиннинг 41—49 фоизини ташкил этади. Тошкентда 41 фоизи, Косонсойда 43 фоизи, Ғаллаоролда 47 фоизи, Самарқандда 49 фоизи, Бойсунда 45 фоизи, Омонқўтонда 45 фоизи, Ҳазрати Баширда 45 фоизи, Шарғунда 46 фоизи баҳоргатўғри келади.

Жумҳуриятимизда йил давомида энг кўп ёғин март ойига тўғри келади ва йиллик ёғин миқдорининг 14—24 фоизини ташкил этади. Андижонда 14%, Тошкентда 17%, Шофирконда 20%, Қаршида 21% Урганчда 24%, Омонқўтонда ва Қитобда 20% ёғин март ойида ёғади.

Ўзбекистонда энг кам ёғин ёз ойларига тўғри келади. Бу фаслда Қуйи Амударё, Қизилқум, Мирзачўл, Қарши ва Шеробод чўлларида йиллик ёғиннинг 1—7% (Термиз ва Шерободда —1 %, Қарши ва Қоракўлда—2%, Томдида—3%, Ғаллаоролда—4%, Урганчда 7%) тушади. Ёзда тоғ олди ва тоққа томон ҳароратнинг пасайиши оқибатида ёғин кўпайиб йиллик миқдорнинг 13—26% (Чотқолда —13%, Қувада—.14%)гача ёғади. Ёзда энг кам ёғин август ойига тўғри келиб, Сурхон-Шеробод вохасида, Қарши чўлида, Қуйи Зарафшонда ва Қизилқумда умуман ёғингарчилик бўлмайди; Тошкент, Мирзачўл воҳасида 1 мм, Қуйи Амударёда 1—3 мм, Фарғона водийсида 1—10 мм. ёғин ёғади. Лекин ёз ойларида Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида, чунончи Зарафшон, Фарғона, Чирчиқ водийларида, Нурота торларида жала қуйиши содир бўлиб туради. Тошкентда 50 мм, Бухорода 37 мм, Жиззахда 75 мм, Самарқандда 82 мм ёмғир ёққан кунлар қайд қилинган.

Ўзбекистонда қиш фаслида ёғинларнинг кўп қисми қаттиқ қор ҳолида ёғади. Қор жумҳуриятимизнинг хамма қисмида ёғсада, унину текислик қисмида қор қоплами турғун бўлмасдан ўртача 5—20 кун сақланади. Бундай жойлар қаторига Устюрт, Қуйи Амударё, Қизилқум, Қуйи Зарафшон, Қарши ва Сурхон-Шеробод воҳаси киради. Қор Қоракўлда 50 кун, Шеробод ва Термизда 15кун, Тўрткўлда 17 кун, Қаршида 11 кун, Томдида 20 кун сақланиб туради. Текисликнинг бошқа қисмларида ва тоғ олди жойларйда эса қор ўрта ҳисобда 20—45 кун (Ғузорда —29 кун, Каттақўрғонда — 21 кун, Мирзачўлда—35 кун, Самарқанд ва Китобда 39 кун, Тошкентда 43 кун) сақланиб туради. Жумҳуриятимиз тоғларида эса қор қоплами узоқ вақт (2—6 ойгача) эримай туради, энг баланд қисмларида эса доимий қор қоплами мавжуд.

Ўзбекистон текислик қисмида қор қоплами жуда юпқа бўлиб, 3—7 см, айрим ҳолларда эса 10—20 см га йетади, тор олди минтақасида эса 20—30 см ни ташкил этади. Лекин торларда қор қоплами қалин бўлиб, 50—100 см атрофида, ҳатто Чотқол водийсининг айрим жойларида 1—1,5 метрдан ошиши ҳам мумкин.

Ҳаво босими ва шамоллар. Ҳаво босими ва шамоллар Ўзбекистон ҳудудида унинг ер усти тузилишига, қуёшнинг иситишига боғлиқ ҳолда ҳудуд ва фасллар бўйича бир хил жойлашган эмас. Ҳавонинг ўртача йиллик босими жумҳуриятимизда жануби-шарқдан шимолга ва шимоли-ғарбга қараб ўзгариб, ортиб боради. Ҳаво босими йил фасллари бўйича ўзгариб туради. Қишда Ўзбекистонда январда энг паст босим Қизилқумнинг жанубида, Қўш Зарафшон ва Қарши чўлининг ғарбида кузатилиб, 1024 мм ни ташкил этади. Бу йердан шимолга, шимоли-ғарбга ва шарққа қараб ҳаво босими ортиб, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, Қизилқумнинг марказида 1026 мм.га, Қизилқумнинг шимоли-ғарбида, Устюртда, Қуйи Амударёда, Мирзачўлда, Зарафшон ва Чирчиқ-Оҳангарон водийларида 1027 мм.га йетади. Январда Ўзбекистондд ҳавонинг энг юқори босимли маркази Фарғона водийсининг шарқий қисмига тўғри келиб, 1029 мм.га йетади. Бунга асосий сабаб водийнинг орографик тузилиши бўлиб, атрофини баланд тоғлар ўраб олган, фақат ғарбида торгина Хўжанд йўлагининг мавжудлигидир. Шу туфайли водий атрофидаги тоғлардан эсаётган совуқ ҳаво унда тўпланиб, босимнинг юқори бўлишига олиб келган.

Ўзбекистон ҳудудида ёзда июл ойида ҳаво босимининг ўзгариши унинг жануби-шарқидан шимоли-ғарбига қараб ўзгариб, ортиб боради. Агар Сурхон-Шеробод водийсида 1001 мм. бўлса, Қарши чўлида 1003 мм., Қуйи Зарафшон ва Фарғона водийсида 1004 мм., Қизилқумнинг марказида 1006 мм., шимоли-ғарбида 1007 мм., Қуйи Амударё ва Устюртнинг шимолида эса 1008 мм.ни ташкил этади.

Ўзбекистонда шамоллар йўналиши ва хусусиятлари атмосфера ўиркуляўияси ва босимларнинг ўзгаришига, ҳароратга ҳамда орографик тузилишига узвий боғлиқдир. Ўзбекистонда йил бўйи шамоллар шимоли-ғарбий, шимолий ва шимоли-шарқий томондан эсиб туради. Лекин жумҳуриятимизнинг шарқий қисмида жойлашган тоғ олди ва тоғларда релефнинг таъсирида шамолларнинг йўналиши ўзгариб, кўпроқ тоғ, водий ва фён каби шамоллар эсади.

Ўзбекистонда қишда шамолларнинг йўналиши Сибир антициклони ва Турон текислигининг жанубидаги ўиклонлар таъсирида бўлади. Шунинг учун жумҳуриятимизнинг текислик кисмининг шимолида кўпроқ шимоли-шарқий томондан эсадиган шамоллар бўлса, жануб томон уларнинг йўналиши ўзгариб, шимолий ва сўнгра жануби-шарқий томондан эса бошлайди.

Ёзда Турон термик депрессияси вужудга келиб, шимоли-ғарбдан, шимолдан ва шимоли-шарқдан совуқ ҳаво массасини «насос» каби тортиб олади. Шу сабабли ёзда Ўзбекистон текислик қисмига асосан йил бўйи эсадиган шамолнинг 36%и шимоли-шарқий, 15%и шимолий томонларга тўғри келса, Когонда 33%и шимолиғарбий, 32 %и шимолий йўналишдаги шамоллар эсади. Ёзда ҳам Ўзбекистоннинг тор олди ва тоғли қисмларида релефнинг таъсирида шамолларнинг йўналиши ўзгаради, кўпроқ тоғ водий шамоллари эсади: Сурхон-Шеробод водийсида (Термизда) йил бўйи эсадиган шамолнинг 26%и жануби-ғарбий, 24%и ғарбий йўналишдаги шамоллар бўлса, Зарафшон водийсида (Самарқандда) 34%и жануби-шарқий, 19 %и шарқий шамолларга, тўғри келади.

Фарғона водийсининг атрофи баланд торлар билан ўралганлиги туфайли қишда унинг шарқида маҳаллий антиўиклон, ёзда аксинча водий марказий қисми қизиб кетиб, маҳаллий паст босимли маркази вужудга келади. Шу сабабли қишда шамоллар кўпроқ шарқдан ғарбга, ёзда эса аксинча ғарбдан шарққа томон эсади: Фарғона водийсининг шарқий қисмида жойлашган Андижонда октябрдан июнгача шарқдан, шимоли-шарқдан ва жануби-шарқдан эсадиган шамоллар 43—45% ни ташкил этса, июндан октябргача кўпроқ шамоллар ғарбий, жануби-ғарбий ва шимоли-ғарбий томондан эсиб, 38—44%ни ташкил этади.

Чирчиқ-Оҳангарои водийси кўпроқ тоғ водий ўиркуляўияси, таъсирида бўлиб, кечаси тоғлардан — шимоли-шарқдан, кундузи эса жануби-ғарбдан водий шамоли эсади. Шу сабабли Тошкентда йил бўйи эсадиган шамолларнинг 36%и шимоли-шарқдан ва шарқдан, 31% и эса жануби-ғарбдан ва ғарбдан эсадиган шамолларга тўғри келади.

Ўзбекистонда шамолнинг ўртача йиллик эсиш тезлиги унча катта эмас. Унинг текислик қисмида тезлиги секундига 3—4,6 м атрофида (Когонда 2,8 м, Томдида 3,7 м, Урганчда 3,4 м, Чурукда 4,6 м) бўлса, тоғ олди қисмида эса секундига 1,5—3 м дан (Тошкентда—1,4м, Самарқандда—1,4 м, Термизда —2,6 м) ошмайди. Ўзбекистонда кучли шамоллар (тезлиги секундига 15м.дан ортиқ) унинг текислик қисмида кам бўлиб, йилига 3—11 кунгача (Хивада—3 кун, Бухоро ва Когонда—5 кун, Томдида—10 кун, Чиммойда—3 кун) боради. Лекин Ўзбекистоннинг тор олди қисмида, водийларнинг торайган жойларида ва унга яқин ҳудудларда (Мирзачўл, Фаргона водийсининг «Хўжанд дарвозаси» атрофида, Сангзор водийсининг Мирзачўлга чиқаверлшида ва бошқа жойларда) кучли шамоллар содир бўлиб, тезлиги секундига 15 мм.дан ошадиган кунлар йилига 15 дан 64 кунгача (Термизда—15 кун, Жиззахда— 24 кун, Кўқонда —39 кун, Урсатевскийда —47 кун, Запорожескаяда — 64 кун) боради.

Ўзбекистонда, хусусан Фарғона водийсининг «Хўжанд дарвозаси» атрофида Мирзачўл томонга эсувчи шарқий, жануби-шарқий шамоллар Бекобод (Ховос) шамоли деб аталиб, тезлиги қишда баъзан секундига 30—40 м.га йетади. Бу шамол Фарғона водийсининг шарқида юқори босим, «Хўжанд дарвозаси»нинг ғарбида эса ўиклонлар бўлганда кучайиб, тоғлардан водийга тушиб тўпланган совуқ ҳаво ғарбга қараб ҳаракат қилади ҳамда дарвозага келгач сиқилиб, тезлиги ошади. Аксинча, баҳор ва кузда ғарбдан Фарғона водийси томон «Қўқон» шамоли эсиб, тезлиги секундига 15-25 м га йетади. Қўқон шамолининг вужудга келиши ғарбдан кириб келган совуқ фронтларга боғлиқ.

Ўзбекистонда Бекобод, Қўқон шамолларидан ташкари яна «афғон», фён, гармсел каби маҳаллий шамоллар ҳам бор. Афғон шамоли Сурхондарё водийси учун хосдир. Бу шамолнинг вужудга келиши шимолдан ва шимоли-ғарбдан совуқ хавонинг кириб келиши билан боғлиқ. Уша совуқ ҳаво Копетдоғ ва Параполиз тоғларидан ошиб ўтолмай тўпланиб, босими паст, қизиган Сурхон-Вахш водийси томонга Афғонистон ҳудуди орқали айланиб ўтади. Афғон шамолининг тезлигн баъзан секундига 15—20 м. га йетиб, чангтўзон аралаш Сурхондарё водийсига кириб келиб, 1—2 кун, айрим ҳолларда 3—4 кун сурункасига эсади. Натижада чанг-тўзонли об-ҳаво вужудга келиб, баъзан 100—200 м. наридаги нарсаларни кўриш қийинлашади. Афғон шамоли баҳорда эсганда чанг-тўзонлар ҳосил қилиб, қишлоқ хўжалик экинларини қовжиратиб, баргига чанг ўтириб қуритиб, катта зарар йетказади.

Ўзбекистон тоғ олди қисмларида, хусусан Чирчиқ-Оҳангарон, Фарғона каби водийларида қиш ва баҳорда фён шамоли тез-тез эсиб туради. Фёнлар қиш ва баҳорда жумҳуриятимиз текислик қисмига ўиклонлар (паст босимли) кириб келганларида тоғлардан совуқ ҳавонинг пастга қараб ҳаракат қилишига сабабчи бўлади. Тоғ ёнбағри бўйлаб пастга тушаётган ҳаво зичлашиб, ҳар 100 м. га бир даража исийди, оқибатда жумҳуриятимиз тоғ олди қисмига етиб келгунча хавонинг ҳарорати кўтарилиб 24° гача исиши мумкин. Фён шамоли иссиқ ва қуруқ бўлиб, баъзан секундига 5—10м. тезликда эсади, натижада шамол етиб келган ҳудуднинг нисбий намлиги камаяди, ҳарорати кўтарилиб, қорларнинг эриши тезлашади.

Ўзбекистондаги яна бир маҳаллий шамол бу гармселдир. У иссиқ ва қуруқ шамол бўлиб, баҳор ва ёзда эсади. Гармсел эсганда ҳарорат кўтарилиб, 40° дан ошади, аксинча, нисбий намлик пасайиб, 5—10% га тушиб колади. Баъзан гармсел эсганда тезлиги секундига 15—20 м. га йетиб, ҳавога қуюқ тўзон кўтарилади, осмон хиралашиб, дим бўлиб, ҳарорат кўтарилиб кетади. Оқибатда қишлоқ хўжалик экинлари, ҳатто мевали дарахтлар зарар кўради, уларнинг барглари сарғайиб, қуриб тўкилиб кетади.

Гармселлар Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Фарғона водийсида тез-тез эсиб туради. Хоразм вилояти ва Қоракалпоғистонда эса камроқ бўлади.

Гармселнинг хосил бўлиши хақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Баъзилар Қизилқум ва Қорақумда қизиган ҳавонинг атрофга эсишидан вужудга келади, деса, бошқалар юқори босимли ҳаво массасининг чўл устидаги ҳаво орасига кириб, уни атрофга ҳайдашидан ҳосил бўлади, дейди. Бошқаларнинг фикрича, гармсел Эрон томондан Турон текислигига кириб келувчи ҳаво оқими Туркманистон-Хуросон тоғларидан ошиб ўтишда сиқилиб исишидан ҳосил бўлади. Яна бир гуруҳ олимлар фикрича тоғларга ғарбдан, шимоли-ғарбдан совуқ оқим яқинлашганда оқим олдидан босим пасаяди, натижада шарқдан ёки жануби-шарқдан шамоллар эсишидан гармсел вужудга келади.

Йил фасллари. Турон текислигида, жумладан Ўзбекистонда йил фасллари евросиёнинг ўрта қисмидаги йил фаслларидан фарқланади. Чунки Ўзбекистонда шимолдан жанубга борган сари ҳарорат кўтарилиб, фаслларнинг бошланиши ва муддати ўзгариб бориб, орадаги тафовут 20—25 кунгача йетади. Шу сабабли маҳаллий иқлимшунослар Ўзбекистонни иқлимини икки—иссиқ ва совуқ даврга бўлади. Ўртача суткалик ҳарорати 5° дан ошган кунлар иссиқ даврга, аксинча 5° дан пасайган кунлар совуқ даврга киритилади.

Ўзбекистонда ўртача суткалик ҳарорати 5° дан юқори бўлган кунлар кўп бўлиб, Устюртда (Чурукда) 206 кун, Қизилқумнинг жанубида (Қоракўлда) 272 кун, Сурхон-Шеробод водийсида (Шерободда) 320 кун. Лекин жумҳуриятимиз тоғли қисмида ўртача суткали ҳарорати 5° дан юқори бўлган кунлар қисқариб, 3000 м. баландликда 100—105 кунга тушиб қолади.

Ўзбекистонда иссиқ давр ўз навбатида уч фаслга — бошланғич — баҳор (март, апрел, май), ўрта — ёз (июн, июл, август) ва охирги куз (сентябр, октябр, ноябр) фаслларига бўлинади. Совуқ давр эса қиш фаслига (декабр, январ, феврал) тўғри келади.

Қиш. Ўзбекистонда қиш шу географик кенгликда жойлашган Ўрта денгиз атрофидаги ҳудудларга нисбатан совуқ бўлиб, обхаво тез-тез ўзгариб туради, Қишда очиқ, лекин совуқ кунлар баъзан давомли илиқ булутли ва ёғинли кунлар билан алмашиниб туради. Бунга қишда жумҳурият ҳудудига кириб келадиган антиўиклон ва ўиклон ҳаво оқимлари сабабчидир. Агар Ўзбекистон худудига шимолдан ва шимоли-шарқдан совуқ ҳаво массаси кириб келса, ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат пасайиб, баъзан ҳарорат— 37° гача (Устюртда) совуб изғиринли, қаҳратон кунлар бошланади. Энг совуқ кунлар «қиш чилла»сида содир бўлиб, 25 декабрдан 5 февралгача давом этади. Ўзбекистонда қиш фаслида ғарбдан, жанубидан ўиклонлар кириб келганда ҳавода булутлар пайдо бўлиб, ҳарорат кўтарилиб, илиб (айрим йиллари ҳарорат 10— 29° га кўтарилганлиги кузатилган) ёмғир ёғиб, сўнгра у қорга айланади.

Ўзбекистонда қиш ойларида ёғин кўпроқ тушади. Агар текислик қисмида йиллик ёғиннинг 20—40% қишга тўғри келса, тоғ олди қисмида унинг миқдори 30—37% га тўғри келади. Ёғиннинг кўп қисми қор холда тушсада Ўзбекистоннинг текислик кисмида у юпқа бўлиб, узоқ вақт сақланмайди: жумҳурият текислик қисмининг шимолида қор қопламишшг қалинлиги 10—15 см бўлиб, 28—30 кун эримай турса, жанубида 4—5 см бўлиб, 6—7 кун эримай туради. Лекин тоғ олди қисмида қор қопламининг қалинлиги 20—40 см бўлиб, 35—45 кун эримай туради. Тоғларнинг 1500—3000 м баланд қисмида қорнинг қалинлиги 70—90 см бўлиб, 45— 65 кун, 3500—4000 м. дан юқорида эса 100 см. дан ошиб, йил бўйи эримайди. Иқлимшунос Н. Балашеванинг маълумотига кўра Пском тоғининг айрим жойларида қорнинг қалинлиги 3— 4 м га етади.

Ўзбекистонда баъзи йиллари қиш илиқ келиб қор кам ёғади, ўсимликлар йил бўйи ўсиш даврини (вегетаўияли даврини) давом эттиради. Бундай қишни Л. Н. Бабушкин «вегетацияли» қиш деб, атайди. «Вегетаўияли» қиш Ўзбекистоннииг ҳамма қисмида бир хил эмас. Унинг шимоли-ғарбида қиш кунларининг 0—5% «вегетацияли қиш»га тўғри келса, бу кўрсаткич жумҳуриятимизнинг ўрта қисмларида 50—60% ни, энг жанубидаги Сурхон-Шеробод водийсида эса 80—100% ни ташкил қилиб, баъзи субтропик ўсимликлар ҳам ўсади.

Баҳор. Ўзбекистонда баҳор ўртача суткалик ҳарорат 5° дан ошгандан бошланиб, сернам фасл ҳисобланади. Шу сабабли баҳор жумҳуриятимизнинг ҳамма қисмида бир даврда бошланмайди: Ўзбекистоннинг жанубий қисмида (Сурхон-Шеробод водийсида) февралнинг ўрталаридан, ўрта қисмида (Бухоро-Қорақум воҳасида) февралнинг охиридан, шимоли-ғарбий қисмида (Қуйи Амударё ва Устюртда) эса мартнинг иккинчи ярмидан бошланади. Бинобарин, Сурхон-Шеробод водийсида, баҳор Бухоро-Қоракўл воҳасидан 1,5—2,0 ҳафта, Қуйи Амударёдан эса 20—25 кун олдинроқ бошлаиади. Ўзбекистоннинг тоғ олди қисмида баҳор кечроқ, яъни апрелнинг бошларидан бошланса, тоғларида апрелнинг охирларидан бошланади. Баҳор жумҳуриятимизда сернам фасл ҳисобланиб, унинг текислик қисмида йиллик ёғиннинг 40—43%, тоғ олдида эса 40—50% ўша фаслга тўғри келади.Баҳорда жумҳуриятимиз ҳудудида кунлар исиб, жанубий қисмида (Шеробод ва Термизда) март ойида ўртача ҳарорат 11,5°га етади, шимолий қисми нисбатан салқин бўлиб, (Нукусда—4,1°, Урганчда —5,0°) 4—5° ни ташкил этади. Баъзи кунлари март ойларида ҳам ҳаво исиб, энг юқори ҳарорат Шерободда 35° га, Нукусда 34° га кўтарилади. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда март ойидан бошлаб ҳарорат кўтаршгаб, тез-тез ёғингарчилик бўлиб, қорлар эриб, ўсимликларнинг ривожланшди тезлашади. Жумҳурият жанубида мартнинг биринчи ўн кунлигидан, шимолида эса мартнинг охири апрелнинг бошларидан бодом, ўрик, шафтоли, гилос, олича каби дарахтлар гуллайди. Апрелнинг охири, май ойидан бошлаб ҳарорат янада кўтарилиб (апрелнинг ўртача ҳарорати Урганчда—13,8° Когонда—16.2, Шерободда—18,2°, булса, майда Урганчда—21,0°, Когонда —23,2°, Шерободда —24,5° га йетади)1 ҳаво очиқ бўлиб, ёғинлар аста-секин камайиб, май ойининг охирларига бориб ҳақиқий ёз бошланади.

Ёз. Ўзбекистонда, айниқса унинг текислик ва тоғ олди қисмларида ёз ҳаво очиқ, жазирама иссиқ ва қурғоқчил бўлишлиси билан бошқа фасллардан ажралиб туради. Ёз Ўзбекистоннинг текислик қисмида ўртача суткалик ҳарорат 20° дан ошганда бошланиб, 20° дан пасайганда тугаса, тоғларида ўртача суткалик ҳарорат 10—15° бўлганда бошланади.

Ёзда об-ҳаво жуда кам ўзгариб, ҳаво очиқ бўлиб, Ўзбекистон текислик қисмида июн-август ойларида очиқ кунларнинг бўлиш эҳтимоли 80—95% га йетади. Июн ойидан жазирама иссиқ кунлар бошланиб, ўртача ойлик ҳарорат 24—29,5° атрофида бўлади. Ёзнинг энг иссиқ кунлари 25 июндан 5 августгача давом этадиган «ёз чилласи»нинг ўртасида, яъни июл ойида содир бўлиб, ўртача ҳарорати жумҳурият текислик қисмида 26—32° атрофида, энг юқори даражадаги ҳарорати эса 41—48° атрофида бўлади. Ўта юқори даражадаги ҳарорат 1914 йили 21 июлда Термизда кузатилиб, 49,6° га йетган.

Ёзда жумҳуриятимиз текислик қисмида ҳарорат жуда юқори бўлиб, ёғин жуда кам тушса, айрим йиллари бутунлай ёғмайди. Энг кам ёғин ёзда Ўзбекистон текислик ва тоғ олди қисмларида август ойига тўғри келиб, 0 мм. дан (Сурхондарё водийси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг текислик қисми, Қизилқум) 3 мм. гача (Чирчиқ-Оҳангарон водийси, Фарғона водийси, Устюрт, Қуйи Амударё) ёғин тушади, холос. Ёзда баъзан момақалдироқ бўлиб, ёғин жала тариқаси ёғиб, тезда ўтиб кетади.

Ўзбекистон текислик қисми ёзда жуда қизиб кетиб, ёғин ёғмаслиги туфайли қурғоқчилик бўлиб, ўсимликлар сарғайиб, қовжираб қуриб қолади. Оқибатда иссиқ шамол — гармселнинг эсиши туфайли чанг кўтарилиб, ҳаво хиралашиб қолади. Бундай чанг-тўзонли кунлар Бухоро-Қоракўл воҳасида ва Чирчиқ-Оҳангарон водийсида 3—4 кун, Қуйи Амударё ва Устюртда 3—5 кун, Фарғона водийсида 6—7 кун содир бўлади.

Куз. Ўзбекистонда куз ўртача суткалик ҳарорат 20° дан пастга тушганда бошланиб, 5° дан пасайганда тамом бўлади. Бу жихатдан қараганда куз жумҳуриятимизнинг шимолий ва ўртача қисмларида (Устюрт, Қуйи Амударё, Қизилқум, Мирзачўл, Чирчиқ-Оҳангарон, Фарғона водийларида ва Зарафшон водийсининг ўрта қисмларида) сентябр ойидан, жанубида эса октябр ойининг бошларидан бошланади.

Ўзбекистонда сентябр ойининг иккинчи ярмидан бошлаб об-ҳаво ўзгариб, ҳарорат аста-секин пасайиб, булутлар пайдо бўлабошлайди. Октябр ойидан бошлаб совуқ ҳаво оқймининг келиши натижасида ҳарорат пасайиб, баъзан кечалари 0° га тушиб қолиши ҳам мумкин. Совуқ тушиш октябр ойининг биринчи ўн кунлигида камдан-кам бўлсада, лекин охирларида (Сурхондарё водийсидан истисно) тез-тез такрорланиб туради. Сурхондарё водийсида совуқ тушиш октябр ойининг охирларидан бошланади. Кузда баъзан булутлар пайдо бўлиб, совуқ тушиб, сўнгра обҳаво яна исиб, булутлар тарқалиб, очиқ кунлар бошланади.

Кузда ёғингарчилик ёзга нисбатан кўп (йиллик ёғиннинг 15— 25%) тушади. Ёғин жумҳуриятимизнинг тоғ олди қисмида октябр ойидан, текислик қисмида эса ноябр ойидан бошлаб тезлашади.Ўзбекистонда кузнинг биринчи ярми энг яхши фасл ҳисобланади. Чунки бу даврда кунлар иссиқ ва қуруқ бўлиб, кечки экинлар ва мевалар айнан пишган, дарахтларнинг барглари ҳали сарғаймаган бўлади.

Иқлим ресурслари. Иқлим ресурсларига иссиқлик ресурси, гелиоресурс, шамол энергияси ва даволанишдаги аҳамияти киради. Ўзбекистон хўжалиги, хусусан қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган энг муҳим омиллардан бири бу иссиқлик ресурсидир. Чунки қишлоқ хўжалик экинларининг пишиб йетилиши, меваларнинг ширин бўлиши учун маълум даражада иссиқлик талаб этилади. Бу жиҳатдан қараганда Ўзбекистон жуда қулай иссиқлик ресурсига эга.

Ўзбекистонда баҳорда охирги совуқ тушиш муддати Устюртда 12—14 мартга, Қуйи Амударёда мартнинг охири ва апрелнинг бошларига тўғри келса, Сурхон-Шеробод водийсида 2—15 мартларга тўғри келади. Кузда биринчи совуқ тушиши Устюртда 5—10 октябрга, Қуйи Амударёда 20—25 октябрга тўғри келса, Шерободда 24 ноябрга тўғри келади. Бинобарин, жумҳуриятимизда совуқ бўлмайдиган кунлар кўп бўлиб, Устюрт, Қуйи Амударё ва Қизилқумнинг шимолий қисмида 153 кундан 210 кунгача бўлса, Қизилқумнинг жануби, Мирзачўл, Чирчиқ-Оҳангарон, Фарғона ва Зарафшон, Қашқадарё водийларида 210—230 кун, энг жанубидаги Сурхон-Шеробод водийсида эса 225—266 кунгача давом этади. Бунинг устига ўртача суткалик ҳарорати +10° дан юқори бўлган кунлардаги ҳароратнинг йиғиндиси Ўзбекистоннинг шимолиғарбида 4000—4500°, Бухоро — Қоракўл воҳасида 4500—5100°, энг жанубида 5100—5900° (Шерободда 5900°) гача боради. Бундай иқлимий шароитда шоли, оддий ва ингичка толали пахта, ширин-шакар қовун-тарвуз, қанд моддасига бой бўлган ҳар хил мевалар, Сурхон-Шеробод водийсида эса субтропик ўсимликларни бемалол йетиштириш мумкин. Ўзбекистонда иссиқлик ресурси йерлардан бир йилда икки марта, Сурхон-Шеробод воҳасида эса уч мартагача ҳосил олиш имкониятини беради.

Ўзбекистон текислик қисмида йил бўйи, айниқса ёзда булутсиз бўлиб, қуёш узоқ вақт ёритиб, нур сочиб туради. Жумҳуриятимизнинг текислик ва тоғ олди қисмларида қуёш бир йилда 2500 соатдан (шимолида) 3000 соатгача (жанубида) нур сочиб туради. Бинобарин. Ўзбекистон гелиоресурсга анча бой ўлка ҳисобланиб, унинг ҳудудига йилига ўртача тушаётган қуёш энергияси 4,861014 киловаттсоатга тўғри келади, бу эса 30 млрд. т. кўмир эквивалентига тенгдир.

Лекин ҳозирча жумҳуриятимизда ўша гелиоресурслардан фойдаланиш даражаси анча паст. Ҳозирча гелиоресурслардан парник ва иссиқхоналарни иситишда, қуёш энергияси асосида ишловчи махсус насослар ёрдамида йер ости сувларини тортиб олишда, махсус қурилма ёрдамида шўр сувларни чучуклаштиришда, коммунал хўжаликда сувларни иситишда фойдаланилмоқда. Булардан ташқари, гелиоресурслардан махсус фотоэлементлар ёрдамида биноларни иситишда ва бошқа мақсадлар учун энергия олишда фойдаланиш мумкин. Бундай тажрибалар жумҳуриятимизда Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган «Оналар ва болалар» дам олиш уйи биносини иситишда қўлланилмоқда.

Ўзбекистон Фанлар Академиясининг «Қуёш ишлаб чиқариш бирлашмаси»нинг Паркентдаги тажриба майдонида қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Махсус лабораторияларда қуёш энергиясини электр, механик энергияга айлантириб, жуда катта миқдордаги ҳароратни (4 млн. градус) вужудга келтирмоқда. Яқин келажакда олимдаримиз гелиоресурслардан фойдаланишнинг илғор усулларини қидириб, излаб топадиларки, оқибат натижада қуёш энергиясини иссиқлик ва электр энергиясига айлантириб фойдаланишга кенг йўл очиб беради.

Ўзбекистондаги чўл яйловларини сув билан таъминлашда, кичик майдондаги экинларни суғоришда шамол энергияси асосида ишловчи насослар ёрдамида йер ости сувларидан фойдаланиш мумкин. Булардан ташқари, ферма ва чорвадорлар хонадонини, геологикқидирув, илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи ходимларни электр энергияси билан таъминлашда, шўр сувларни чучуклаштиришда шамол кучи билан ишловчи агрегатлардан фойдаланиш мумкин. Маълумки, шамолнинг ўртача йиллик тезлиги секундига 2,5—3,5 м. бўлганда 10—12 киловатт қувватга эга бўлган шамол электр агрегати бемалол ишлайди ва йилига 26—35 минг киловатт-соат энергия ишлаб беради. Бу жиҳатидан қараганда Ўзбекистон қулай имкониятга эга. Чунки унинг кўпчилик қисмида (Мирзачўлда, Далварзин чўлида, Устюрт ва Қуйи Амударёда, Қизилқумда) йиллик шамолнинг ўртача тезлиги секундига 2,5—4,6 м. га йетади. Бундай тезликка эга бўлган шамол кучидан ВБ—3, ВМ—3 каби шамол агрегати ёрдамида соатига 4000—4300 литргача йер ости сувини тортиб олиш мумкин.

Ўзбекистоннинг иссиқ, қуруқ ва серқуёш иклими кўп касалликларни, хусусан буйрак шамоллаш касаллигини даволашда аҳамиятли ҳисобланади. Чунки буйрак шамоллаш касали билан оғриган кишилар буйрагини жуда тинч сақлаши керак. Бунда тери буйрак вазифасини бажариши лозим. Тери бундай вазифани фақат иссиқ, қуруқ ва қуёшли иқлимий шароитдагина бажара олиши мумкин. Ваҳоланки, бундай иқлимий шароит Ўзбекистоннинг текислик кисмида мавжуд. Шу сабабли Бухорода буйрак касалини даволайдиган санаторий жойлашган.

Ўзбекистоннинг тоғли қисмидаги ҳаво нисбатан ва ўртача қуруқ бўлвб, ўпка, юрак-қонтомир, астма, бронхит ва бошқа касалликларни даволашда муҳим аҳамиятга эга. Булардан ташкари, дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун зарур бўлган санаторий, дам олиш уйлари ҳам тоза хаволи торли жойларда, хусусан Ғарбий Тяншан, Ҳисор ва Фарғона водийсини ўраб олган тоғларда жойлашган. Бунга Бўстошшқ туманидаги Чимён, Оқтош, Фарғона водийсидаги Шоҳимардон каби шифобахш жойлар яққол мисолдир.


  • 1464