Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Қурбон ҳайити ва вакцинация

5218f2a2ebf3a8c6c25f7.jpg

Шу кунларда мусулмон аҳли Қурбон ҳайитини муносиб нишонламоқда. Юртимизда давлат раҳбари қарори билан уч кунлик дам белгиланган. 

Аммо шундай касб эгалари борки, улар байрам куни оиласи, яқинлари даврасида эмас. Англаганингиздек, гап шифокорлар, ҳамширалар ҳақида.

Пискент тумани кўп тармоқли поликлиникасида одам гавжум. Шифокорлар, патронаж ҳамширалари аҳолини коронавирус пандемиясида саломатлигини ишончли сақлаш учун вакцинация жараёнларини сифатли ўтказиш мақсадида ишлаяптилар. Дам ошиш куни бўлишига қарамай, кеча кун давомида жами 203 нафар фуқаро COVID-19 га қарши эмланди. Вакцинация жараёнлари бошланганидан буён туманда жами 12 минг 404 нафар фуқаро эмланган.

Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Муҳаббатхон Қодированинг сўзларига кўра, ҳозирги мураккаб эпидемиологик вазият одамларнинг ўз саломатлиги учун қайғуришига, онгли равишда вакцина олиш учун келишига сабаб бўлмоқда. 

Эмлаш жараёнлари қолган дам олиш кунлари - 21 ва 22 июнда ҳам давом эттирилади. 

Кеча, 20 июль куни коронавирус инфекцияси билан зарарланишга оид 68 та мурожаат қабул қилинган. Беморларнинг аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг 7 нафари стационар шароитда даволанишга ётқизилган. Қолганларига зарур кўрсатма ва шифокор тавсиялари берилган.

Коронавирусга қарши курашда энг самарали йўл – эмланиш. Шундай экан, турли шубҳаю гумонлар билан вақт ўтказмасдан, вакцина олишга шошилинг.