Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Кичик мурожаат ортида ҳам катта тақдирлар бўлади...

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бугун барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифасига айланиб улгурди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсоннинг ҳуқуқ ва унинг манфаатлари ётади.

photo2021-04-0918-26-19.jpg

Рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган олти ойида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармасига жами 760 та арзнома келиб тушган бўлиб, шундан 341 таси вертуал қабулхона орқали, 419 таси эса бевосита мурожаатлардир.

Хусусан, ушбу уларнинг 668 таси кўриб чиқилган ва 270 таси қаноатлантирилган, 373 та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 12 таси кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 10 таси кўрмасдан қолдирилган бўлса, 3 таси рад этилган. Шунингдек, 92 та ариза ўрганиш жараёнида.

Кўриб чиқилган мурожаатлар хусусиятига кўра таҳлил қилинганда, 668 та мурожаатдан 76,3 фоизи Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид, 23,7 фоизи эса соҳага тааллуқли бўлмаган мурожаатларни ташкил этади.

Мурожаатларни кўриб чиқишда биринчи навбатда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қаноатлантиришга, уларга амалий ҳуқуқий ёрдам беришга алоҳида эътибор бериляпти.