Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

“Келес йўли” кўчасининг бир қисми вақтинчалик ёпилади

Айни пайтда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари муносабати билан “Келес йўли” кўчасининг Тошкент туманига кириш қисмидан “Ҳасанбой ота” жоме масжидигача бўлган қисми 2021 йил 14 июль куни соат 9-00 дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик тўлиқ ёпилади. (суратда қизил рангда)

 Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган транспорт воситалари вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда собиқ М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали ташкил этилади (суратда яшил рангда).

Мутасаддилар юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.

photo2021-07-1318-42-09.jpg