- Раҳбарият
- Марказий аппарат
- Бошқарма ва ташкилотлар
- Ташкилий тузилма
- Шаҳар ва туман секторлари
- Вилоят ҳокимлигининг низоми
- Ҳокимлик иш кун тартиби
- Вилояти ҳокимлиги манзили
- Бўш иш ўринлари
ЯНГИЛИКЛАР
- Бош саҳифа
- Вилоят ҳокимлиги
- Раҳбарият
Раҳбарият

Тошкент вилояти ҳокими
Мирзаев Зойир Тоирович
Телефон: 0 370 76 21-988
Факс: 0 370 76 21-988
E-mail: tv.hokimi@toshvil.uz
Қабул кунлари: Махсус график асосида, жойларда
Мажбуриятлар
Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини якка бошчилик асосида амалга оширади.
Вилоят ҳокими вилоятнинг тегишли вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши олдида ҳисобдордир.
Қуйидагилар вилоят ҳокимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;
- жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ барча чора-тадбирларни кўради. Табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда тегишли ишларни ташкил этади;
- вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вилоят бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;
- ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти тизими бўлинмаларининг раҳбарларини тегишли тартибда лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарорларини халқ депутатлари вилоят Кенгаши тасдиғига тақдим этади;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда вилоят ҳокимининг ўринбосарларини, туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;
- шаҳар ва туман ҳокимларнинг қарорларини агар улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қонунларига, Олий Мажлис, Республика Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари Кенгашига халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қабул қилган қарор ва фармойишларини бажармаган ҳолларда мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;
- давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни кўриб чиқади ва таклифлар киритади;
- Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади;
- ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги қонунлар доирасида вилоятдаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади;
- заруратга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияларга раислик қилади, кун тартибига киритиладиган масалалар юзасидан таклифлар беради. Кенгаш қарорларига имзо қўяди ва тасдиқлайди;
- иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот беради.
Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва бирга иш олиб боради:
- Тошкент вилояти прокуратураси;
- Тошкент вилояти прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти;
- Тошкент вилояти адлия бошқармаси;
- Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси;
- Тошкент вилояти суд департаменти;
- Тошкент вилояти Давлат божхона бошқармаси;
- Тошкент вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси;
- Чегара қўшинлари “Тошкент” тезкор гуруҳи;
- Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси;
- Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали ҳомийлик кенгашига раислик қилади.
- Вилоят «Маънавият ва маърифат» Кенгашига раислик қилади.
Вилоят ҳокими қуйидаги комиссияларга раислик қилади:
- Наркотик моддаларини назорат қилиш Минтақавий комиссияси
- Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий идоралараро комиссияси;
- Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияси
- Касб-ҳунар коллеж ва академик лицейлар директорлик лавозимига танлов ўтказувчи вилоят комиссияси
- Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича мувофиқлаштириш вилоят Кенгаши;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сон Фармонини амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлар Дастурини амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи доимий комиссияси;
- Вилоят ҳудудида барқарорликни таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш ишларини мувофиқлаштирувчи доимий комиссияси;
- Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларга шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга вилоят ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси;
- Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси;
- Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича вилоят ҳудудий танлов комиссияси.

Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи
Файзиев Музаффар Юсупалиевич
Телефон: 71-232-80-25
E-mail: m.fayziyev@toshvil.uz
Қабул кунлари: Сешанба 14:00 дан 16:00 гача
Таржимаи ҳол
Мажбуриятлар
Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорлари, Тошкент вилояти ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.
- Тошкент вилоятининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари мажмуаси фаолиятини бошқаради ва Тошкент вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол муаммоларини ҳал этиш чораларини кўради.
- Мажмуа таркибидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди.
- Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш:
- вилоят, шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;
- иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;
- тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш;
- иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;
- кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;
- қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- дунёдаги нарх конъюнктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;
- ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга оширади;
- саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
- мулкчилик шаклидан қатъий назар барча саноат корхоналарига, бирлашма ва корхоналарнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланишига, саноат корхоналари ривожланишини таъминлаш ишларига раҳбарлик қилади.
- саноат ишлаб чиқариши инфратузилмасини ривожлантиришга оид таклифларни кўриб чиқади ва назорат қилади;
- ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва ишлаб чиқариш соҳалари дастурларини ҳамда вилоят бюджети лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилади;
- вилоят бюджети ижросини таъминлаш борасида барча иқтисодий масалалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
- иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлаш чораларини кўради;
- ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш чораларини кўради;
- қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;
- иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг стратегик вазифаларига ва устувор йўналишларига мувофиқ илмий ва технологик салоҳиятни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланиш чораларини кўради;
- истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
- чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишининг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
- Тошкент вилояти ҳокимлиги тармоқ мажмуалари ўртасидаги хўжалик-шартномавий ва кредит-молиявий муносабатларни мувофиқлаштиради. Вилоятнинг кредит ва валюта ресурсларини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан уларни сарф этилиши устидан назоратни амалга оширади;
- савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш, бозорни халқ истеъмоли моллари билан тўлдириш, хизмат кўрсатишни яхшилаш каби масалалар билан шуғулланади;
- вилоят ҳудудида жойлашган деҳқон ва буюм бозорларининг ишини такомиллаштириш, ривожлантириш юзасидан ташкилий-услубий тадбирларни амалга оширади. Мажмуа тасарруфидаги раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳрасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади;
- мажмуа таркибига кирувчи ташкилотларнинг кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;
- мажмуага қарашли раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳрасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади. Захирага киритилган номзодларни тайёрлаб бориш ишларини ташкил этади;
- вилоят ҳокими қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
- ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларида вилоят ҳокимлиги номидан вакиллик қилади.
Қуйидагилар фаолиятини мувофиқлаштиради ва биргаликда ишларни ташкил этади:
- Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти;
- Вилоят ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи;
- Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси;
- Вилоят Давлат солиқ бошқармаси;
- Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят бош бошқармаси;
- Вилоят бандлик бош бошқармаси;
- “Тошвилоятбозорсавдо” уюшмаси;
- Мулкчилик шаклидаги қатъий назар барча банклар, суғурта корхоналарининг вилоят бўлимлари ва филиаллари;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси;
- Вилоят истеъмолчиларни ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерацияси ижро аппарати;
Қуйидагилар билан ҳамкорликни уюштиради:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вилоят ғазначилик бошқармаси;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вилоят молиявий назорати бошқармаси;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вилоят бошқармаси;
- Вилоят статистика бошқармаси;
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси;
Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
- Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджет тўловлари интизомини мустаҳкамлаш бўйича комиссияси;
- Молия хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияси;
- Маҳаллий хом-ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга ошириш масалалари бўйича вилоят махсус комиссияси;

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Ниёзов Холмирза Ўзганович
Телефон: 71-232-80-59
E-mail: x.niyozov@toshvil.uz
Қабул кунлари: Жума 14:00 дан 16:00 гача
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1982-1983 йй. - Фарғона вилояти Қўштепа тумани жамоа хўжалиги аъзоси
1983-1985 йй. - Ҳарбий хизматда
1985-1990 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаси
1990-1994 йй. - Фарғона вилояти "Ўздаверлойиҳа" лойиҳалаш институти муҳандиси
1994-1996 йй. - Фарғона вилояти Қўштепа тумани ер тузиш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари, бўлим бошлиғи
1996-1998 йй. - Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ер тузиш ва ердан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси
1998-2000 йй. - Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари - назорат инспекцияси бошлиғи
2000-2002 йй. - Фарғона вилояти ер ресурслари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
2002-2004 йй. - Фарғона вилояти ер тузиш ва ердан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи
2004-2007 йй. - Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокими
2007-2008 йй. - Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ердан фойдаланиш шўъбаси бошлиғи
2008-2008 йй. - "Ўздаверлойиҳа" институти Фарғона филиали директори
2008-2009 йй. - Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи
2009-2011 йй. - Фарғона вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи
2011-2012 йй. - Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бош муҳандиси
2012-2015 йй. - Фарғона вилояти ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири
2015-2015 йй. - "Ўздаверлойиҳа" институти Фарғона филиали директори
2015-2016 йй. - Фарғона вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2016-2016 йй. - Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси бошлиғи
2016-2022 йй. - Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими
2022 й. - ҳ.в. - Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Мажбуриятлар
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорлари, Тошкент вилояти ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.
- Вилоятнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари фаолиятини бошқаради;
- Мажмуа таркибидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди;
- Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлайди;
- деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
- сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштиради;
- қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўради;
- чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этади;
- ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтиради;
- табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини оширади;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
- мулкчилик шаклидан қатъий назар барча қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарига, бирлашма ва корхоналарнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланишига, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари ривожланишини таъминлаш ишларига раҳбарлик қилади.
- қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришга оид таклифларни кўриб чиқади ва назорат қилади;
- агросаноат комплекси соҳасига оид бошқарма ва ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
- қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш, бу борада тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш, хорижий мамлакатлар билан алоқалар ўрнатиш;
- агросаноат комплекси тизимидаги бошқарма ва ташкилотларнинг тартиб ва меҳнат интизомига риоя қилишини таъминлаш;
- мажмуа таркибига кирувчи ташкилотларнинг кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш;
- мажмуага қарашли раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳрасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади. Захирага киритилган номзодларни тайёрлаб бориш ишларини ташкил этади;
- ҳокимнинг қабул қиладиган қарор, фармойиш ва ҳужжатларини лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва сифатли тайёрлашда Тошкент вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ва ахборот-таҳлил гуруҳи билан ҳамкорлик олиб боради;
- Вилоят ҳокими қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди.
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
- Ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларида вилоят ҳокимлиги номидан вакиллик қилади;
Қуйидагилар фаолиятини мувофиқлаштиради ва биргаликда ишларни ташкил этади:
Вилоят ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти;
- Қишлоқ хўжалиги бошқармаси;
- “Чирчиқ-Оҳангарон” ИТХБ ва унга қарашли тизим ташкилотлари;
- “Вилоят “Агроинспекия” бошқармаси бошлиғи
- “Ғалла-Алтек” акциядорлик жамияти“Охангарондон” акциядорлик жамияти
- “Тошкентдонмаҳсулот” акциядорлик жамияти;
- “Тошкент Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти;
- “Агролизинг” акциядорлик жамияти вилоят филиали;
- Вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти;
- Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши;
- “Тошкент Агро-Пилла” масъулияти чекланган жамияти;
- “Пиллачилик ва қоракўлчилик”ни ривожлантириш бошқармаси
- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси;
- Ҳудудий “Чорванасл” маркази
- Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази;
- Тошкент шоли, дон ва дуккакли экинлар илмий тажриба станцияси;
- Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси;
- “Угам-Чотқол” Давлат табиат миллий боғи, вилоятдаги барча ўрмон хўжаликлари;
- Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати Тошкент вилояти бўлими;
- Узкейссервис ҚК вилоят сервис маркази;
- Узклассервис МЧЖ вилоят сервис маркази;
- Ўзбекистон Республикаси Иновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги уруғчиликни ривожлантириш маркази ДУК;
- “Ўзгидромет” маркази вилоят бўйича бошқармаси;
- “Тошкент сув қурилиш инвест” ДУК;
- “Агрокимё” станцияси;
- “Тошкент балиқсаноат” масъулияти чекланган жамияти.
Қуйидагилар билан ҳамкорликни уюштиради:
- “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик жамияти;
- “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти;
- “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти;
- “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти;
- “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти;
- «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси;
- мажмуа фаолияти билан боғлиқ бошқа вазирлик ва идоралар;
Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
- Қишлоқ хўжалигида иқтисодий-ислоҳотларни чуқурлаштириш вилоят комиссияси;
- Вилоятда ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун (реализация қилиш) танлаш ва ажратиш бўйича доимий ишловчи комиссияси.

Вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
Махмудов Шукурулла Насимхонович
Телефон: 71-232-80-42
E-mail: sh.maxmudov@toshvil.uz
Қабул кунлари: Сешанба 10:00 дан 12:00 гача
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1991-1996 йй. - Тошкент давлат техника университети талабаси
1996-2000 йй. - “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси “Ўзнефтгазназорат” Тошкент вилояти бўлими 2-тоифали муҳандис-технологи
2000-2004 йй. - Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими муҳандис-технологи, етакчи муҳандис-технологи
2004-2006 йй. - Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими етакчи мутахассиси
2006-2006 йй. - “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компаниясининг Табиий газдан оқилона фойдаланиш бўлими бошлиғи
2006-2006 йй. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси Табиий газдан оқилона фойдаланиш бўлими бошлиғи
2006-2009 йй. - Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, бош технологи
2009-2014 йй. - Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
2014-2016 йй. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси
2016-2018 йй. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси директори
2018-2018 йй. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали бошлиғи
2018-2022 йй. - Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокими
2022 й. - ҳ.в. - Тошкент вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (30.12.2021 йилдаги ПҚ-76-сон қарорига асосан лавозими ўзгартирилган)
Мажбуриятлар
Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорлари, Тошкент вилояти ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.
- Тошкент вилоятининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари фаолиятини бошқаради;
- Мажмуа таркибидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди;
- капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга оширади;
- пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
- қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чораларини кўради;
- муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
- транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича чоралар кўради;
- капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
- Тошкент вилоятида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш чораларини кўради;
- Вилоятнинг меъморий кўриниш ва қурилиш соҳасидаги ягона сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди;
- Тошкент вилоятининг маъмурий қурилиши ва қайта қурилиши бош режасини, Тошкент вилояти ривожининг дастури, унинг муҳандислик инфраструктураларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади;
- Қурилиш маҳсулотлари ва қурилиш сифатини назорат қилувчи давлат ва идоравий органларнинг ишини мувофиқлаштиради;
- Тошкент вилояти қурилиши ва меъморчиликнинг сифат даражасига бўлган замонавий талабларга амал қилиниши, капитал тушумларнинг самарасини кўтариш билан бирга инвестиция жараёни муддатларини қисқартириш назоратини таъминлайди;
- Капитал қурилиш ва бинокорлик материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишни назорат қилиб боради;
- Капитал қурилишни моддий-техника таъминоти ва уларни маблағ билан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
- Давлат органларида, иқтисодий тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш чораларини кўради;
- Капитал қурилиш иншоотларини молиявий таъминоти учун ажратиладиган пул маблағлари харажатини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
- Қабул ҳайъатларининг иши, таркиби масалаларини кўриб чиқиб, алоҳида иншоотлар бўйича ҳайъат ишида қатнашади;
- Қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
- мажмуа таркибига кирувчи ташкилотларнинг кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш;
- Тошкент вилояти ҳокими қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди;
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
- Ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларида вилоят ҳокимлиги номидан вакиллик қилади;
Қуйидагилар фаолиятини мувофиқлаштиради ва биргаликда ишларни ташкил этади:
- Вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибияти;
- Вилоят қурилиш бош бошқармаси;
- Вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси;
- "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;
- Вилоят давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси;
- Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш вилоят ҳудудий консалтинг маркази;
- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги вилоят бошқармаси;
- “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси “Тошкенттелеком” минтақавий филиали;
- “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ихтисослаштирилган шўъба Инжиниринг компанияси вилоят филиали;
- “Ўзнефтгаз инспекция” давлат инспекциясининг вилоят бўлими;
- “Саноатконтехназорат” вилоят бўлими;
- “Энергоназорат” вилоят бўлими;
- “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти “Пахта” нефтмаҳсулотлари базаси унитар корхонаси;
- “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси “Кучлук” нефтмаҳсулотлари базаси унитар корхонаси;
- Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси;
- Вилоят давлат экспертиза бошқармаси;
- Вилоят “Автомотохаваскорлар” жамияти;
- “Тошвилтранс” ҳудудий уюшмаси;
- “Тошкент иккиламчи қора металл” МЧЖ ташкилоти;
- Тошкент минтақавий темир йўл узели;
- Вилоят махсус экплуатация-монтаж бўлинмаси;
- Ўзбекистон транспорт агентлиги вилоят бошқармаси;
- “Автомагистраль” ихтисослаштирилган автомобиль йўлларини қуриш таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонаси;
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси;
- Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази”;
Қуйидагилар билан ҳамкорликни уюштиради:
- Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси;
- Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси;
- Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси;
- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги;
- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий компанияси;
- “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти;
- Қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотлари.
Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
- Вилоятда капитал қурилиш, қайта таъмирлашда пудрат ташкилотларини аниқлаш учун танлов (тендер) савдоларини ўтказувчи доимий асосда ишловчи комиссия;
- Вилоят ҳудудида шаҳар атрофи ва шаҳарлараро (вилоят ичида) йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси;
- Вилоят жисмоний ва юридик шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида ер участкаларини бериш амалиётини ўрганиш бўйича доимий ишловчи комиссияси;
- Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссияси;
- Вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;
- Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича вилоят комиссияси комиссияси.

Вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович
Телефон: 71-232-80-46
E-mail: b.meliyev@toshvil.uz
Қабул кунлари: Чоршанба 10:00 дан 12:00 гача
Таржимаи ҳол
Mеҳнат фаолияти
Мажбуриятлар
Вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорлари, Тошкент вилояти ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.
Тошкент вилоятининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича мажмуа котибиятининг фаолиятини бошқаради ҳамда котибият таркибидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари билан қуйидаги асосий йўналишларда асосий вазифаларни амалга оширади. Хусусан,
Аҳолининг эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида шаҳарлар инфратузилмаси, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалаларини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
- шаҳарларда истиқомат қилаётган аҳолини жойлашган жойи, аҳолининг эҳтиёжлари ва талабларини ўрганиш асосида “Намунавий маҳалла”ларни реконструкция қилиш ва замонавий янги даҳаларни барпо этиш бош режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- шаҳар ва туманлардаги ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий кўринишдаги янгиларини қуриш бўйича ишлаб чиқиладиган Инвестиция дастурларини шакллантиришда таклифлар киритиш ва иштирок этиш;
- шаҳарларни иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва хизмат кўрсатишларни жорий этиш бўйича ишлаб чиқилаётган дастурларни шакллантиришда иштирок этиш, шаҳарларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш;
Шаҳарларда транспорт хизматини яхшилаш, олиб борилаётган қурилишлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, замонавий тежамкор технологиялар билан жиҳозлаш тадбирларини амалга ошириш соҳасида:
- шаҳарларда транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, йўловчи ташиш транспорти фаолиятини бошқаришни мувофиқлаштириш, транспорт соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва транспортдан фойдаланиш соҳасида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини мувофиқлаштириш;
-шаҳарларнинг муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- шаҳарларда, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шаҳарларнинг маъмурий қурилишларининг меъморий кўриниши ва қайта қурилиш бош режасини, қурилишларда бунёдкорлик дастурлари, унинг муҳандислик инфраструктураларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш, шунингдек, ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаш;
- шаҳарларда олиб борилаётган қурилишлар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга оширишда пудрат ва лойиҳа ишларини бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Шаҳарлар ва туманлардаги коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, бошқарув сервис компаниялари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш соҳасида.
- кўп қаватли уй-жойларга кўрсатилаётган коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, бошқарув сервис компанияларини ташкил этиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
- уй-жой фонди, коммунал ва ёқилғи-энергетика хўжалигини ривожлантириш, улардан фойдаланиш тармоқлараро ва идоралараро бошқаруви масалалари билан шуғулланиш ва энергетика мажмуасини мувофиқлаштириш;
- шаҳар ва туманлардаги истеъмолчиларни узлуксиз электр ва иссиқлик энергиялари, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, шунингдек, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва санитария жиҳатидан тозалаш тизимини яхшилаш, канализация тармоқларидан фойдаланишнинг яхшиланган ягона тизимининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва унинг бажарилиши назоратини олиб бориш;
- шаҳар ва туманлардаги аҳоли пунктларини ободонлаштириш, атроф муҳитни кўркамлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;
- кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
- Котибият тизимидаги раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади, котибият тизимидаги ташкилот ва идораларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш бўйича вилоят ҳокими, юқори ташкилотлар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш;
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ва Тошкент вилояти ҳокимининг котибият фаолиятига оид қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди;
Ҳокимнинг қабул қиладиган қарор, фармойиш ва ҳужжатларини лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва сифатли тайёрлашда ахборот-таҳлил гуруҳи билан ҳамкорликни олиб боради;
Тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиб бориш;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
Ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларида вилоят ҳокимлиги номидан вакиллик қилади;
Қуйидагилар фаолиятини мувофиқлаштиради ва биргаликда ишларни ташкил этади:
- Шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибияти;
- Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси;
- “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти;
- “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали;
- “Тошкент сув таъминот” масъулияти чекланган жамият;
- Вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси;
- “Тошкент кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамият;
- Кўп қаватли уй-жой фонди соҳасини назорат қилиш инспекцияси;
- Вилоят ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
- “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;
- Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси;
- “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши
бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент ҳудудий бошқармаси;
- “Кўп хонадонли уйларни ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент вилояти филиали.
Шунингдек, шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибиятига оид масалаларда:
- “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;
- Вилоят қурилиш бош бошқармаси;
- Вилоят давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси;
- Вилоят давлат экспертиза бошқармаси;
- Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси;
- Вилоят бўйича давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси;
- Вилоят транспорт бошқармаси;
- Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;
- Вилоят махсус экплуатация-монтаж бўлинмаси;
- “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Тошкенттелеком” филиали;
- “Ўзнефтегаз инспекция” давлат инспекциясининг Тошкент ҳудудий бошқарма;
- “Энергоназорат” вилоят бўлими;
Қуйидагилар билан ҳамкорликни уюштиради:
- Вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари мажмуаси;
- “Ўзсувтаъминот” Акциядорлик Жамияти;
- Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси;
- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси;
- “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти;
- Қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотлари.
Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
- Уй-жой коммунал хўжалигида ислоҳотларни олиб бориш Дастурининг бажарилиши ва тарифларни ўсиши ёки камайиши бўйича мониторинг ўтказувчи вилоят комиссияси;
- Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи;
- Идоралараро тоифаланган объектларни қўриқланишини назорат қилиш комиссияси.