Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Бир кунда 400 дан ортиқ пневмония ҳолатлари қайд этилди

Кеча, 16 июль Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошиб, умумий касалланиш ҳолатлари 118881 нафарни ташқил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, кун давомида энг кўп касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида (115), Жиззах вилояти (57), Тошкент вилояти (51), Сурхондарё вилояти (35) ва Қорақалпоғистон Республикасида (33) қайд этилган.

Бундан ташқари, пневмония ҳолатларида ҳам ўсиш кузатилмоқда. Кун давомида 416 нафар кишида пневмония аниқланди (бир кун олдин 357). Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилишни бошлаган 5 июлдан бери энг юқори кўрсаткич.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 793 нафарни ташкил қилди.

Вазирлик маълумотларига асосан, 16 июль ҳолатига кўра коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 997,34 нафарга етди. Жами 5,5 млн доза вакцинадан фойдаланилди.