Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Bилоят ҳокими Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент филиалида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент филиалида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.

photo2021-05-1418-18-55.jpg

Ушбу муассасага шифо истаб келган фуқароларга ҳайит табриги етказилиб, совға-саломлар улашилди.

Марказ директори, Тиббиёт фанлари доктори А.Н.Абдиҳакимовнинг айтишига кўра, филиалда кенг кўламда таҳлиллар ўтказадиган “Рентгенодиагностика”, “Ультратовуш ва эндоскопия”, “Клиник-цито-биохимия лаборатория”, Патогистологик лаборатория” каби диагностик бўлимлар фаолият кўрсатади. Шунинг билан бирга вилоятимизда сўнгги йилларда хавфли ўсма касалликлар билан бирламчи касалланиш ҳолати 543 тадан 637 тага, умумий беморлар сони 10096 тадан 10550 тага ошган. Беморлар мурожаати 25084 тадан 24486 тага, даволанган беморлар сони 2846 нафардан 2883 нафарга ошган. Бу кўрсаткичларни камайтириш мақсадида беморларга янада қулай шароитлар яратилиши тўғрисида фикрлар билдирилди.

photo2021-05-1418-18-54-2.jpg

photo2021-05-1418-18-54.jpg