Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Азиз юртдошлар, қадрли вилоятимиз аҳли!

Бутун мусулмон уммати катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, вилоятимиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман. Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Мана шундай шукуҳли ва саодатли айёмда ҳаммамиз аввало Аллоҳ таборака ва таолога беадад шукроналар айтишимиз табиийдир.
Барчамизга яхши маълумки, Юртимизда сўнгги йилларда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, эътиқод эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, турли миллат ва элатлар ўртасида тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳити тобора юксалиб бормоқда.
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам табаррук қадамжоларни обод қилиб, зиёратгоҳларга айлантириш, буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасида бошлаган хайрли ишларимиз илму маърифатнинг қадрига етадиган эл-юртимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.
Вилоятимиздаги мавжуд 224 та жоме масжадларининг
87 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ангрен шаҳрида 5000 ўринли, Чирчиқ шаҳрида 4000 ўринга мўлжалланган янги жоме масжидлари қурилиши бошланди.

Қадрли дўстлар!
Бу йилги Ҳайит айёми бутун дунёда бўлгани каби юртимизда, хусусан, бизнинг вилоятимизда ҳам аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатаётган каронавирус пандемияси шароитида ўтаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилнинг 16 июль куни қабул қилган Фатвоси айни дамда қабул қилинган энг тўғри ва мақбул қарор, эканини, ўйлайманки, барчамиз яхши тушунамиз.
Зотан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят) .
Бу оятда мўмин-мусулмонлар ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тийилишга буюрилган.

Айни шу кунларда эл-юртимизга хос бўлган меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат туйғулари ёрқин намоён бўлиши барчамизга маълум. Бу йилги пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, ҳайит байрамини уйда қолиб, оила даврасида нишонлаш ҳар тамонлама мақсадга мувофиқдир.

Ҳурматли вилоятимиз фаоллари!
Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман! “Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, деган олижаноб эътиқод билан яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин!
Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!
Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!

photo2021-07-2008-54-31.jpg