Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Арманистон элчиси Янгийўлга нима учун борди?

Арманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Арам Григорян бошчилигидаги хорижий делегация вакиллари Янгийўл шаҳрига ташриф буюришди.

photo_2021-04-07_06-53-58.jpg

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - бугунги кунда Янгийўл шаҳрида ижтимоий, иқтисодий ва қурилиш каби бир қатор йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишлар, янги лойиҳалар билан яқиндан танишиш, инвестиция соҳасида олиб борилаётган ҳамкорлик истиқболларини янада мустаҳкамлашга қаратилди.

photo_2021-04-07_06-53-58 (2).jpg

Ташриф давомида делегация аъзолари ҳудуддаги "Fashion Jeans Garment" ва "New action textil" экспортёр корхоналари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.


photo_2021-04-07_06-53-57.jpg

Шунингдек, А.Григорян бошчилигидаги делегация вакиллари Янгийўл шаҳар бозори ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Шу билан бирга арманистонлик меҳмонлар «ZHENG FANG INVESTMENT» хорижий компаниясининг савдо, уй-жой ҳамда меҳмонхона комплекси лойиҳасини бориб кўришди.

photo_2021-04-07_06-53-58 (3).jpg

Учрашув якунида арманистонлик юксак мартабали меҳмонга шаҳар ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.